"Агробанк" АТБ – аксиядорлик тижорат банки бўлиб, аграр секторни молиялаштиришга ихтисослашган давлат банки. Банк Ўзбекистон Марказий банки томонидан 2009-йил 30-апрелда берилган 78-сонли лицензия асосида фаолият юритади[4]. 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра, соф фойда миқдори бўйича Ўзбекистоннинг йирик банкларидан (5-ўринда) ҳисобланади[5].

„Агробанк“ АТБ
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Шиори Ҳар ким ўсишга қодир
Лицензияси №78, 2009-йил 30-апрел
Фаолияти чакана банкчилик, корпоратив банкчилик, кредит картаси
Биржа листинги РФБ:АГБА
Асос солинган 1988-йил
Аввалги номи Агропромбанк
Пахта-банк
Бойлиги
Активлари 53,07 трлн сўм[1]
Соф фойдаси 609,2 млрд сўм (01.01.2023 )[2]
Ходимлари 10 мингга яқин[3]
Раҳбарият
  • Ҳайдаров Ахадбек Яхёбекович (Кенгаш раиси)
  • Маматқулов Рустам Ўктамович (Бошқарув раиси)
Бош компанияси „Агро Финанс Лизинг“ АЖ
„Лидер Финанcе“ МЧЖ
Бошқарувчи жамияти

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (52,22%)

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (46,32%)
Сайти Расмий сайти
Агробанк Викиомборда

Банк Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ўзининг муассасаларига эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаси, 171 та туман (шаҳар) филиали, 145 та банк хизматлари маркази, 371 та банк кассалари, 289 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 215 та валюта айирабошлаш шахобчалари орқали 258 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 2,4 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Энг сўнгги филиали 2022-йил феврал ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Фреш филиали ҳисобланади[6].

Банкнинг 2021-йилгача фойдаланилган эски логоси

Тарихи

Банк 1988-йил 1-январда ЎзССР Давлат банки негизида СССР Агропромбанкининг бўлинмаси сифатида ЎзССР Агропромбанк номи билан ва республикада 155 филиали билан ташкил этилган. 1990-йил 18-июлдаги СССР Вазирлар Маҳкамасининг 703-сонли қарорига асосан Агропромбанк СССР тизимидан ажралиб чиқди ва мустақил ёпиқ аксионерлик жамияти сифатида янги Ўзбек аксионерлик тижорат банк „Узагропромбанк“ ташкил этилди.

1993-йилда Узагропромбанк Туркиянинг Зираат Банки билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Туркия банкини таъсис этди.

1994-йил Узагропромбанк илк марта номинал қиймати 1000 сўмлик бўлган 100 млн сўмлик аксияларни чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 27-июлдаги № 294-сонли қарори асосан ёпиқ аксиядорлик тижорат банки „Узагропромбанк“ асосида янги аксиядорлик-тижорат „Пахта-банк“ ташкил этилди[7].

2001-йилда Пахта-банк биринчи пластик карточкасини тақдим этди. 2007-йил Фитч Ратингс томонидан Пахта-банкка мустақил кредит рейтинги берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 30-мартдаги 1084-сонли қарорига биноан ОАТБ „Пахта-банк“ асосида очиқ аксиядорлик тижорат банки „Агробанк“ ташкил этилди[8].

2021-йилда Агробанк ребрендингни амалга оширди ва экотизим қуришни бошлади[9].

Ташкилотларга аъзолиги ва халқаро ҳамкорлиги

Пахта-банк 1997-йилда СWИФТ ОАТБ жаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти аъзолигига қабул қилинди.

1998-йилда Осиё-Тинч океани қишлоқ хўжалигини кредитлаш ассоциациясининг (АПРАКА), 1999-йилда эса Қишлоқ хўжалигини кредитлаш халқаро конфедерациясининг (КИКА) аъзоси бўлди. 2010-йилнинг июн ойида Тошкентда Агробанк иштирокида АПРАКА Бош Ассамблеясининг 17-йиғилиши ва Ижроия қўмитасининг 58-мажлиси ўтказилди. Ушбу тадбирлар доирасида қишлоқ хўжалигини кредитлашда кредит таваккалчилигини бошқариш бўйича конференсия бўлиб ўтди. Бош Ассамблея қарорига мувофиқ 2010-2012-йиллар давомида АПРАКАга раислик қилиш вазифасини бажариш Агробанкка топширилди[10].

Банк „ВИСА Интернатионал“ халқаро тўлов тизимининг принсипал аъзоси ҳисобланади ва ВИСА карталари эмиссия қилиш бўйича процессинг марказига эгалик қилади.

2010-йилда Агробанк Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Ислом хусусий секторни ривожлантириш уюшмаси билан $5 млн миқдорида кредит линияси очиш тўғрисида шартнома имзолади ва лойиҳаларни молиялаштиришни бошлади.

Агробанк ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 20,0 млн. АҚШ доллари миқдоридан иборат бўлган „Кичик ва микромолиялашни ривожлантириш. ИИ босқич“ лойиҳаси бўйича кредит шартномаси имзоланган. Ушбу лойиҳанинг мақсади республикада микромолиялаштиришни янада ривожлантириш ҳисобланади. Шунингдек, Агробанк Осиё Тараққиёт Банкининг савдони молиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига киритилган ва револ’вер кредит тўғрисида келишув имзоланган.

Банк кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида КфВ (Olmoniya bayrogʻi Германия), ЙТТБ, ОТБ ва Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанки, ХТТБнинг кредит йўналишларини жалб этган.

Эгалиги ва бошқаруви

Агробанк аксияларининг 98,54 фоиз улуши давлатга тегишли. Давлат муомалага чиқарилган аксияларнинг 52,22 фоизига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 46,32 фоизига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси орқали эгалик қилади. Банкнинг қолган 1,37 фоиз аксиялари 18 381 дона юридик шахсга, 0,09 фоизи эса 73 324 нафар жисмоний шахсга тегишли[11][12].

Ташкилий-ҳуқуқий шакли аксиядорлик жамияти бўлган „Агробанк“ АТБ „Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонунга биноан уч поғонали бошқарув тизими томонидан бошқарилади[13].

Бошқарувнинг энг юқори поғонаси Аксиядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади. Ушбу орган банкнинг умумий стратегиясини тасдиқлайди, банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди ва банк фаолиятига доир масалаларда энг юқори орган сифатида қарор қабул қилади[13].

Кузатув кенгаши

Кузатув кенгаши аксиядорлар умумий йиғилиши ваколат доирасига киритилган масалалардан ташқари банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади[13].

Агробанк Кузатув кенгаши 9 кишидан иборат. Улардан 4 нафари мустақил аъзо саналади. Кенгаш раиси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров ҳисобланади[14].

2023-йил 1-август ҳолатига кўра, Агробанк Кузатув кенгаши аъзолари қуйидагилардан иборат[15]:

Исм-фамиляси Лавозими
1 Хайдаров Ахадбек Яхёбекович Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
2 Рустамов Эркин Эркамович Зангиота тумани ҳокими
3 Дарвишев Нурбек Муратович Ўзбекистон—Уммон инвестиция компанияси Инвестициялар бош менежери
4 Мирзаев Тўлқин Эшқобилович Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
5 Ортиқов Шаҳобиддин Ҳамроевич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи
6 Хамрахўжаев Неъматжон Яхёханович Мустақил аъзо, Давлат бошқаруви академияси факултет декани
7 Зайнутдинов Хуршид Давронович Мустақил аъзо, Банк Эсхата (Tojikiston bayrogʻi Тожикистон ) Кузатув кенгаши аъзоси, молиявий эксперт
8 Ахмедов Умид Машарипович Мустақил аъзо, Миcрософт (Daniya bayrogʻi Дания) Сунъий интеллект ечимлари архитектураси департаменти директори
9 Кадирова Дурдона Лукмановна Мустақил аъзо, Силк Роад Гроуп БВ (Belgiya bayrogʻi Белгия) бош директори

Банк бошқаруви

Банк бошқаруви ижро этувчи орган ҳисобланиб, банкнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади. 2019-йилдан бери банк бошқаруви раиси Рустам Маматкулов ҳисобланади. Р.Маматкулов 2021-йил августда „Содиқ хизматлари учун“ медали билан тақдирланди[16].

2023-йил 6-октябр ҳолатида банк бошқаруви аъзолари қуйидаларидан иборат[14]:

  • Рустам Маматкулов – Бошқарув раиси;
  • Эркин Кахоров – Бошқарув раиси биринчи ўринбосари;
  • Илёс Аманов – Бошқарув раиси ўринбосари;
  • Азамат Тўраев – Бошқарув раиси ўринбосари;
  • Жамшид Турдиев – Бошқарув раиси ўринбосари;
  • Жаҳонгир Хайдаров – Бошқарув раиси ўринбосари;
  • Воҳид Очилов – Бошқарув раиси ўринбосари;
  • Акром Йўлдошов – Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори, Бош бухгалтер;
  • Мухиддин Киямов – Юридик департамент директори;
  • Абдурахмон Шеров – Бош аналитик, менежер.

Экотизими

Адлия вазирлигининг „Интеллектуал мулк маркази“ давлат муассасаси маълумотларига кўра, Агробанк 10 та товар белгисига эгалик қилади. Бу белгилар орасида банкнинг шиори – Ҳар ким ўсишга қодир икки тилда, Фермерлар мактаби лойиҳаси шиори – Имкониятлар замини ўзбек тилида берилган. Рўйхатдаги қолган товар белгилари банк экотизимини ташкил қилувчи лойиҳалар ҳисобланади[17].

Чакана маркетплейси

Чакана маркетплейси 2020-йил ноябр ойида тақдим этилган[18]. Маркетплейсдан веб-сайт, шунингдек, Андроид ва иОС мобил иловалари орқали фойдаланиш мумкин.

Чакана мижозларига скоринг хизмати ҳамда 50 миллион сўмгача кредит таклиф қилади[19].

Леадер Финанcе

Леадер Финанcе брокерлик компанияси бўлиб, у қимматли қоғозлар бозоридаги барча хизматларни тақдим этади[17]. „Леадер Финанcе“ МЧЖ 1998-йилда ташкил этилган. Устав капитали 100 миллиард сўм, ягона аксиядори Агробанк.[20].

2001-йилдан бери компания ишончли бошқарув, депозитарий хизматлар, воситачилик ва консалтинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. 2022-йил май ҳолатига кўра, 57 та аксия эмитентлари ва 100 мингдан ортиқ аксия эгаларига хизмат кўрсатмоқда[21].

Инвестиция институтлари миллий уюшмаси аъзоси[22]. Уюшма томонидан 2021-йилда Капитал бозори ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланган[23].

Смарт Банк

Смарт Банк 2022-йил 24-декабрда Марказий банкдан 89-сонли банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олди[24]. „Смарт Банк“ АЖнинг муассиси „Леадер Финанcе“ МЧЖ ҳисобланади[25].

Тошкент Индех ЭТФ

„Тошкент Индех ЭТФ“ АЖ биржа инвестиция фонди ҳисобланади. 2021-йил сентябр ойида ўша вақтдаги Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков Ўзбекистонда биржа инвестиция фонди ташкил этилиши тўғрисида маълум қилган эди[26]. Сентябр ойининг охирида Лидер Финанcе Тошкент Индех ЭТФнинг 43,5% аксияларини харид қилди[27]. 2022-йил май ойида фонднинг қолган 56,5 аксияларини ҳам сотиб олди ва ягона аксиядорига айланди[28].

Леадер Финанcе Cапитал

Леадер Финанcе Cапитал қимматли қоғозлар ва товарларга шартномалар бўйича брокерлик хизмати бўлиб, 2022-йил 21-декабрда Агробанкнинг 100 фоиз улуши билан ташкил қилинган. Устав капитали 500 миллиард сўм[29].

Леадер Финанcе Cапитал 2023-йил 7-июлда Инвестиция институтлари миллий уюшмаси аъзолигига қабул қилиди[30].

Агро Финанс Лизинг

„Агро Финанс Лизинг“ аксиядорлик жамияти 2006-йил 22-февралда „Пахта Лизинг“ компанияси сифатида ташкил этилган[31]. 2019-йил 11-октябрда компания аксиядорлари умумий йиғилишида „Агро Финанс Лизинг“ АЖ шаклида қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди[31]. Агробанк экотизими таркибидаги компания лизинг фаолияти билан шуғулланади. Шу билан бирга экотизимнинг бир қанча компаниялари таъсисчиси ҳисобланади. Юридик манзили Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 3-Катта Чилонзор маҳалласи 3-мавзе 74-уйда жойлашган[32].

Агробоокс

Агробанк 2021-йил 28-апрел куни қишлоқ хўжалиги тармоқларига оид 100 та китобдан иборат Агробоокс лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Лойиҳага 120 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, олим ва ўқитувчилар жалб этилган. Китоблар турк тилидан таржима қилинган ва кейинчалик Ўзбекистон иқлими шароитларига мослаб таҳрирдан ўтказилган[33].

2022-йил июн ойида Агробоокс лойиҳаси доирасида ўсимликлар ҳимоясига оид „40 китоб“ тўплами тақдим этилди[34].

Фермерлар мактаби

Қишлоқ хўжалигида билим ва малака беришга мўлжалланган ўқув дастури – Фермерлар мактаби лойиҳаси 2021-йил май ойида йўлга қўйилган[35]. Лойиҳа Агробанк экотизимининг бир қисми бўлиб, Агро Финанс Лизингнинг 100 фоиз улуши билан таъсис этилган „Фермер мактаби“ МЧЖ томонидан эгалик қилинади[36].

Фермерлар мактаби бир пайтнинг ўзида 5 та ҳудудда (Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукус шаҳарларида) тингловчиларга ягона стандартлашган таълим дастурини тақдим этади. Мактабда чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги ҳамда бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик бўйича дарслар ўтилади[35].

Агролаб ЎҲҚМ

Агролаб „Ўсимликларни ҳимоя қилиш“ интенсив ўқув курслари қишлоқ хўжалиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларни ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида қайта тайёрлаш мақсадида ташкил қилинган[37]. Ўқув курси 3 ойга мўлжалланган бўлиб, тингловчиларга 7 та йўналиш – энтомология, фитопатология, гирбология, нематология, вирология, токсикология, тупроқшунослик бўйича билим берилади[37].

Ўқув курслари ҳудудлардаги Фермерлар мактаби биноларида ўтказилади. Банкнинг бу йўналишдаги фаолияти учун Агро Финанс Лизинг томонидан 2021-йил 31-августда „Агролаб ЎҲҚМ“ МЧЖ таъсис этилган[38].

Агро ин витро

„Агро ин витро“ МЧЖ 2022-йил 10-августда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ташкил қилинган. Таъсисчиси Агро Финанс Лизинг (100%). Устав капитали 100 миллиард сўм[39].

АГРОИнфоТеч

„АГРОИнфоТеч“ МЧЖ 2022-йил 30-августда Агро Финанс Лизингнинг 100 фоиз улуши билан ташкил қилинган. Компания ахборот технологиялари ва компютер тизимлари соҳасида фаолият юритади. Устав капитали 20 миллиард сўм[40].

Агрозамин – Ўзимизники 

Агрозамин – Ўзимизники аграр соҳада фаолият юритувчилар учун ишлаб чиқилган махсус чакана савдо платформасидир. Платформа каталоги қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ 100дан ортиқ йўналишларни қамраб олади. Савдо платформасидан веб-сайт, шунингдек, Андроид ва иОС мобил иловалари орқали фойдаланиш мумкин. Платформа 2022-йил июн ойида тақдим этилди[41].

2022-йил апрел ойи ҳолатида Агрозамин платформасидан 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган[34].

Агромарказ

Агромарказ шахсий томорқа хўжаликлари эгалари учун хизматларни таклиф этадиган комплекс хизматлар маркази ҳисобланади. Республикада 167 та Агромарказлар фаолияти йўлга қўйилган[41].

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети – УДЕА

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети 2022-йил 7-январда Агро Финанс Лизингнинг 51% улуши билан ташкил этилган[42]. 2022-йил 26-июлда олий таълим муассасаси лицензиясини олган[43]. Лицензия қуйидаги йўналишларда таълим бериш ҳуқуқини беради:

  • Агробизнес ва инвестицион фаолият;
  • Молия ва молиявий технологиялар;
  • Тижорат банкларини бошқариш;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва молия (фоундатион);
  • Рақамли технологиялар (фоундатион);
  • Бсc (Ҳонс) Бизнес учун ахборот технологиялари;
  • Бсc (Ҳонс) Бухгалтерия ҳисоби ва молия;
  • Бсc (Ҳонс) Халқаро молия ва банк иши.

Сувчилар мактаби

Сувчилар мактаби лойиҳаси 2023-йил май ойида тақдим этилди[44]. Лойиҳа Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ Миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида йўлга қўйилди. Курслар 60 мингдан зиёд фермерларни қамраб олади. Бунга 50 га яқин маҳаллий ва хорижлик мутахассислар жалб қилинган[44].

„Сувчилар мактаби“ МЧЖ 2023-йил 9-июнда Агро Финанс Лизингнинг 100 фоиз улуши билан ташкил қилинган. Компания устав капитали 51 миллион сўм[45].

2023-йил 29-сентябр ҳолатига кўра, „Сувчилар мактаби“нинг 1-босқичига 154 та туманда жами 60 330 нафар фермер ва сувчи жалб қилиниб малакалари оширилди[46].

Молиявий кўрсаткичлари

Агробанк 2022-молия йилини 609,23 млрд сўм соф фойда билан якунлаган. Ҳисобот даврида банкнинг жами даромадлари 11,55 трлн сўм, жами харажатлари эса 10,27 трлн сўмни ташкил қилади[1].

Банкнинг ўтган 4 йилдаги молиявий кўрсаткичлари тўғрисида қуйидаги жадвалда маълумот берилган[1]:

Молиявий кўрсаткичлари (млрд сўмда)[1]
Йиллар 2020-йил 2021-йил 2022-йил 2023-йил 1-ярим йиллиги
Активлари 31 211,06 39 971,15 43 562,92 59 103,51
Хусусий капитали 5 371,21 9 346,14 9 505,27 9 360,19
Жами даромадлари 5 191,53 7 707,95 11 549,04 7 271,79
Жами харажатлари 4 566,29 7 813,90 9 334,97 5 821,41
Тўланган фойда солиғи 0,021 0,007 0,013 0,037
Соф фойдаси 0,255 0,404 0,609 0,030

Мукофотлари

2003,2004,2007,2008,2009-йилларда Британиянинг „ФТ Бусинесс Финанcиал Тимес“ газетаси ва „Тҳе Банкер“ журнали Пахта-банкни Ўзбекистондаги „Йил банки“ деб топди[47][48].

2008-йилда Пахта-банк „Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича банклараро танлов“да „Энг яхши эмитент банк“ деб топилди. Банкнинг Чуст филиали „Қишлоқ жойларида жойлашган аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банк филиали“ номинацияси бўйича 1–ўрин соҳибига айланди ҳамда диплом ва бош соврин „Дамас“ автомабили билан тақдирланди.

2021-йилда Агробанк Рост24 нашри ташаббуси билан ўтказилган „Йил танлови-2021“да „Халққа энг яқин бўлган банк“ деб топилди[49]. 2022-йилда эса „Йилнинг энг яхши молия муассасаси“ номига сазовор бўлди[50].

2022-йил май ойида „2021-йилнинг энг зўр ребрендинги“ совринини қўлга киритди[51]. „2021-йил бренди“ танловида банкнинг 3 та лойиҳаси совриндор бўлган[51]:

  • Молия категориясида – Агробанк (2-ўрин);
  • Таълим категориясида – Фермерлар мактаби (3-ўрин);
  • Жамият категориясида – Агробоокс (3-ўрин);

Расмий иловаси

Банкнинг расмий иловаси – Агробанк Мобиле, Андроид ва ИОС операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган[52].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Молиявий кўрсаткичлар“. Агробанк.уз. Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  2. ↑ „Ўзбекистон банклари 2022 йилда қарийб 10 трлн. сўм соф фойда олди“. Банкерс.уз (2023-йил 20-январ). Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  3. ↑ „"Агробанк" акциядорлик тижорат банки“. Банкерс.уз (2022-йил 31-декабр). Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  4. ↑ „"Агробанк" аксиядорлик тижорат банки“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  5. ↑ „Ўзбекистон банклари 2022 йилда қарийб 10 трлн. сўм соф фойда олди“. Банкерс.уз. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  6. ↑ „Агробанк Фреш филиалини ташкил қилмоқда“. Банкерс.уз. Банкерс.уз (2022-йил 5-феврал). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  7. ↑ „“Аксионерлик-тижорат “Пахта-банк”ни ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори“. Лех.уз. Қаралди: 8-октябр 2023-йил.
  8. ↑ „“Агробанк” аксиядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори“. Лех.уз. Қаралди: 8-октябр 2023-йил.
  9. ↑ „Ребрендинг: какие компании обновились в 2021 году и что об этом думают эксперты“ (ру). Спот.уз (2022-йил 26-январ). Қаралди: 8-октябр 2023-йил.
  10. ↑ „Банк малумотлари“. ҳттпс://агробанк.уз/.
  11. ↑ „“Агробанк” АТБнинг аксиядорлари ҳақида маълумот“. Агробанк.уз. Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  12. ↑ „"АГРОБАНК" аксиядорлик тижорат банки“. Оргинфо.уз. Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 „Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун“. Лех.уз. Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Банк Бошқаруви“. Агробанк.уз. Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  15. ↑ „“Агробанк” АТБ Кузатув кенгаши таркиби“. Банкерс.уз (2023-йил 17-август). Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  16. ↑ „Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ фуқароларни мукофотлаш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди“. Халқ сўзи онлине. Халқ сўзи (2021-йил 25-август). 2022-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-октябр 2023-йил.
  17. ↑ 17,0 17,1 „Агробанк ребрендингини э'лон қилди“. Кун.уз (2021-йил 6-декабр). Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  18. ↑ „«Агробанк» запустил новый маркетплейс чакана.уз“ (ру). Спот.уз. Спот.уз (2020-йил 10-ноябр). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  19. ↑ „Чакана представляет новый уровень онлайн-покупок“ (ру). Газета.уз. Газета.уз (2022-йил 13-сентябр). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  20. ↑ „"ЛЕАДЕР ФИНАНCЕ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  21. ↑ „Леадер Финанcе стала единоличным владельцем Тошкент Индех ЭТФ“. Спот.уз. Спот.уз (2022-йил 2-май). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  22. ↑ „Уюшма а'золари“. Наии.уз. Инвестиция институтлари миллий уюшмаси. 2024-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  23. ↑ „Объявлены победители конкурса «Лучший на рынке капитала Узбекистана»“ (ру). Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (2022-йил 11-феврал). 2023-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  24. ↑ „Ўзбекистон МБ Смарт Банк рақамли банкига лицензия берди“. Газета.уз. Газета.уз (2022-йил 28-декабр). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  25. ↑ „"Смарт Банк" АЖ муассиси кимлиги расман маълум бўлди“. Банкерс.уз. Банкерс.уз (2023-йил 23-январ). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  26. ↑ „Молия вазирлиги олтин учун ЭТФ чиқишини эълон қилди. Бу нима дегани“. Спот.уз. Спот.уз (2021-йил 13-сентябр). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  27. ↑ „Леадер Финанcе купил 43,5% акций Тошкент Индех ЭТФ“ (ру). Спот.уз. Спот.уз (2021-йил 5-октябр). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  28. ↑ „Леадер Финанcе стала единоличным владельцем Тошкент Индех ЭТФ“ (ру). Спот.уз. Спот.уз (2022-йил 2-май). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  29. ↑ „"ЛЕАДЕР ФИНАНCЕ CАПИТАЛ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  30. ↑ „В НАИИ пополнение!“ (ру). Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (2023-йил 10-июл). 2023-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  31. ↑ 31,0 31,1 „О нас“ (ру). Агрофинанслизинг. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  32. ↑ „"АГРО ФИНАНС ЛИЗИНГ" аксиядорлик жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  33. ↑ „“Агробанк” Ўзбекистонда биринчи бўлиб қишлоқ хўжалиги учун 100 китоб тўпламини тақдим этди“. Дарё.уз. Дарё.уз (2021-йил 29-апрел). Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  34. ↑ 34,0 34,1 „Агробанк "Агроwорлд Узбекистан 2022" кўргазмасида иштирок этди“. Банкерс.уз (2022-йил 6-апрел). Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  35. ↑ 35,0 35,1 „Агробанк: яна бир катта лойиҳа – “Фермерлар мактаби”га қабул бошланди“. Кун.уз (2021-йил 1-май). Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  36. ↑ „"ФЕРМЕР МАКТАБИ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  37. ↑ 37,0 37,1 „Агробанк яна бир йирик лойиҳага старт берди!“. Агробанк (2021-йил 6-август). Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  38. ↑ „"АГРОЛАБ О`ҲҚМ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  39. ↑ „"АГРО ИН ВИТРО" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  40. ↑ „"АГРОИНФОТЕCҲ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  41. ↑ 41,0 41,1 „Агробанк “Агромарказ” ва “Агрозамин - Ўзимизники” лойиҳалари тақдимотини ўтказди“. Кун.уз (2022-йил 6-июн). Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  42. ↑ „"РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЙОТ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЙАЛАР УНИВЕРСИТЕТИ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  43. ↑ „"РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЙОТ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЙАЛАР УНИВЕРСИТЕТИ" мас`улияти чекланган жамияти“. Гов.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  44. ↑ 44,0 44,1 „Президент ташаббуси билан ташкил этилган “Сувчилар мактаби” лойиҳаси фаолиятини бошлади“. Кун.уз. Кун.уз (2023-йил 2-июн). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  45. ↑ „"СУВCҲИЛАР МАКТАБИ" мас`улияти чекланган жамияти“. Оргинфо.уз. Қаралди: 11-октябр 2023-йил.
  46. ↑ „Агробанкнинг “Сувчилар мактаби” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда“. Кун.уз. Кун.уз (2023-йил 6-октябр). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  47. ↑ „Узбекистан“. тҳебанкер.cом. Тҳе Банкер. Қаралди: 8-октябр 2023-йил.
  48. ↑ „Бритиш магазине намес Пакҳта Банк ас тҳе бест банк ин Узбекистан“. Уздаилй (2007-йил 3-декабр). Қаралди: 8-октябр 2023-йил.
  49. ↑ „"ЙИЛ ТАНЛОВИ" г`олибларининг то`лиқ ро`йхати“. Рост24. Рост24 (2022-йил 22-январ). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  50. ↑ „“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2022” Г`олибларининг ро`йхати“. Рост24. Рост24 (2023-йил 29-январ). Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  51. ↑ 51,0 51,1 „Агробанк «2021 йилнинг энг зўр ребрендинги» совринини қўлга киритди“. Банкерс.уз. Банкерс.уз (2022-йил 23-май). 2023-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октябр 2023-йил.
  52. ↑ ҳттпс://депозит.уз/партнерс/банкс/агро-банк