Agrometeorologik monitoring
Агрометеорологик мониторинг — иқлимнинг антропоген омиллар таъсирида ўзгаришига қараб агроиқлимий ресурсларни ва экинларнинг ҳосилдорлиги ўзгаришларини баҳолаш тизими. Иқлимнинг ўзгариши ҳудудларда ҳаво зичлигининг ошиши, ҳудудларни суғориш, минтақаларнинг чўлга айланиши, транспорт, кимё ва бошқа корхоналарнинг фаолияти таъсирида содир бўлади. Антропоген омиллар таъсирида ҳарорат ва ёғинлар ўзгаради. Масалан, ҳозир антропоген омил таъсирида баъзи жойларда ҳарорат 3-4, ёғин миқдори эса 50% гача ошиши натижасида вегетацион даврнинг ўзгариши ҳам тахмин қилинмоқда. Натижада умумий ҳосилдорлик 10-30% га камайиши мумкин. Агрометеорологик мониторинг тизимини тузишда бундай ўзгаришлар ҳисобга олинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |