Agrosanoat
Агросаноат бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари этиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга этказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқ.
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ.
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар — ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда эр меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у эйилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |