Ahad Aminov
Аҳад Умарович Аминов (1920.30.5, Наманган — 1992, Тошкент) — кулол, Тошкент кулоллик мактаби вакили. Самарқанд бадиий билим юртининг ку-оллик бўлимида ва Тошкент бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинатида таҳсил кўрган (1935 — 38). Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). П. Менков номидаги республика рассомлик билим юртида ўқитувчи (1951 — 52). Тошкент чинни заводини ташкил қилишда қатнашган (1938). Аминов ижоди учун халқ кулоллик санъати анъаналарига (лаган, коса, ваза ва бошқалар) асосланган ҳолда шакллар устида изланиш хосдир. У буюмларни қалами, чизма усулида безаб, безакда ислимий (айниқса аввали баҳор ва бошқалар) нақшлардан кенг фойдаланади. Асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейи, Амалий санъат му-зейи, музейларда сақланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |