Ahad Ochilov
| Аҳад Очилов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1912-йил |
| Вафоти |
14-ноябр, 1989-йил Душанбе, Тожикистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
Аҳад Очилов (1912-йил, Самарқанд, Россия империяси – 1989-йил 14-ноябр, Душанбе, Тожикистон ССР, СССР) – давлат арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони[1].
Ҳаёти
Аҳад Очилов 1912-йилда Россия империясига қарашли бўлган Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида туғилган. У ўрта мактабни тугатгач, 1927-йилда Самарқанд давлат университетининг педагогика факултетига ўқишга қабул қилинган. Ушбу олийгоҳни 1931-йил муваффақиятли тамомлаган. Аҳад Очилов 1931-йилдан 1932-йилгача Самарқанд шаҳридаги мактабларнинг бирида бошланғич синф ўқувчиларига дарс берган. У 1932-йил Душанбе шаҳрига кўчиб ўтган. Аҳад Очилов 1932-йилдан 1933-йилгача Тожикистон Олий судида котиб сифатида ишлаган. У 1933-йилда Ҳисор халқ суди судялигига тайинланган. 1937-йилдан 1938-йилгача ички ишлар халқ комиссарлигида ҳарбий инспектор лавозимида ишлаган. Аҳад Очилов 1939-йилдан 1941-йилгача Турсунзода молия бўлимига раҳбарлик қилган. У 1941-йилдан 1942-йилгача Турсунзода Ижроия қўмитаси инструктори лавозимида фаолият юритган. Очилов 1942-йил Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафига чақирилган. Армияда 1946-йилгача хизмат қилган[2]. Аҳад Очилов 1959-йил Тожикистон қишлоқ хўжалиги ходимлари бирлашмасига аъзо бўлган. 1969-йилдан 1970-йилгача Тожикистон сув хўжалиги қўмитаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 1971-йилдан 1973-йилгача Вахдат тумани Ижроия қўмитаси котиби бўлган. 1986-йилдан 1989-йилгача Вахдат тумани механика заводи директори лавозимида фаолият юритган. Аҳад Очилов 1989-йил 14-ноябр куни Тожикистон ССР таркибидаги Душанбе шаҳрида вафот этган.
Мукофотлари
Аҳад Очилов кўплаб орден ва мукофотлар билан мукофотланган:
- „Социалистик Меҳнат Қаҳрамони“
- „Ленин ордени“
- „Меҳнат Қизил Байроқ ордени“
- „1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали
- „Жасоратли меҳнати учун“
- „Ғалабани 20 йиллиги“
- „Меҳнат фахрийси“
Манбалар
- ↑ „Очилов Аҳад“. 2017-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Аҳад Очилов“. овозитожик.уз. 2023-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2023-йил.