Ahadjon Hasanov
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Аҳаджон Аҳмаджонович Ҳасанов (1940.29.3) — арабшунос-исломшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи[манба керак], тарих фанлари доктори (1994), профессор.
| Аҳаджон Ҳасанов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1940-йил 29-март Тошкент вилояти Пискент шаҳри |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон ССР, Ўзбекистон Республикаси |
| Касби | манбашунос-исломшунос олим |
| Иш жойлари | Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон халқаро ислом академияси |
| Таълими | Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) |
| Илмий даражаси | тарих фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Тезис сарлавҳаси | „Социально-политический строй мамлюкского Египта при черкесских султанах (1382—1517)“ (номзодлик), „История древней Аравии и проблемы ее изучения“ (докторлик) |
| Мукофотлари | „Меҳнат шуҳрати“ ордени |
Таржимайи ҳоли
Аҳаджон Ҳасанов 1940-йилнинг 29-мартида Тошкент вилояти Пискент шаҳрида туғилган. 1964-йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқ факултетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини мазкур факултетда Араб давлатлари тарихи фанидан дарс беришдан бошлади[1]. Миср, Ливия ва бошқа араб давлатларида узоқ муддат хизмат сафарида бўлди. 13 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида мас’ул вазифада ишлади. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси профессори сифатида фаолият юритмоқда.
Илмий-педагогик фаолияти
1975-йилда „Социально-политический строй мамлюкского Египта при черкесских султанах (1382—1517)“ мавзусидаги номзодлик диссертациясини, 1994-йилда эса „История древней Аравии и проблемы ее изучения“ мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
2000-йил 16-сентябрда Тошкент ислом университетида УНЕСCО Бош котиби Коичиро Масууро иштирокида „Жаҳон динларини қиёсий ўрганиш УНЕСCО“ кафедраси очилди. Мазкур кафедра ўз йўналиши бўйича дунёдаги 12 та кафедранинг бири, профессор Аҳаджон Ҳасанов эса унинг илк раҳбари бўлди[манба керак].
Олим мазкур кафедра фаолиятини ташкил этишда, унинг дунё олий ўқув юртларидаги турдош диншунослик кафедралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашда самарали меҳнат қилди. У Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Москва, Қозон, Қоҳира, Бухарест, Париж, Южин (АҚШ)да ўтказилган халқаро илмий конференсияларда инглиз, араб ва рус тилларидаги ма’рузалари билан иштирок этди.
Аҳаджон Ҳасанов динлар тарихи, ислом тарихи, қиёсий диншунослик каби йўналишларда ўзига хос илмий мактаб яратди[манба керак]. Бир қатор номзодлик ва докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилмоқда.
Аҳаджон Ҳасанов 200 га яқин илмий мақола, монография, дарслик, ўқув қўлланма ва рисолалар муаллифи. Олимнинг мас’ул муҳаррирлиги ва тақризи остида 30 дан ортиқ монография, рисола ва ўқув қўлланмаси чоп этилди.
Мукофотлари
Профессор Аҳаджон Ҳасанов 2011-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи“ фахрий унвонига сазовор бўлди. 2020-йилда „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланди[2].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон тарихчилари (библиографик маълумотнома), биринчи жилд. Тошкент: Фан ва технология, 2012. — 208-бет.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги Фармони“ (2020-йил 27-август). Қаралди: 2023-йил 11-ноябр.