Ahat Andijan
Абдул Аҳат Андижан 1951-йил 1-апрелда Афғонистонда туғилган турк шифокори, сиёсатчи ва ёзувчиси[1].
Ҳаёти
У 1951-йилда Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида ўзбекистонлик муҳожир оиласида туғилган. Отасининг исми Хожи Йўлдош, онасининг исми Биби Ҳаcире. Андижан ҳозирда оилали ва икки фарзанди бор. 1953-йилда оиласи билан Туркияга кўчиб келади ва Акшеҳир шаҳрига жойлашади[1][2]. Акшеҳирда бошланғич ва ўрта таълимни тамомлайди. 1968-йилда Cерраҳпаша тиббиёт факултетига ўқишга кирган, 1974-йилда ўқишни тамомлайди. Ҳарбий хизматни тугатиб, Cерраҳпаша тиббиёт факултети умумий жарроҳлик бўлимига ассистент сифатида ишга жойлашади. Илмий фаолиятини 1980-йилда умумий жарроҳлик мутахассиси, 1984-йилда доцент ва 1991-йилда профессор лавозимларида давом эттирди. Худди шу факултетда умумий жарроҳлик йўналиши бўйича ихтисосликни тамомлайди. Аҳат Андижон ва унинг дўстлари фаолият олиб борган 1984-йил 12-сентябрдаги тўнтаришдан кейин ёпилган Туркистон Маданият ва Ижтимоий Ёрдам Жамияти қайта ташкил этилди ва Аҳат Андижон уюшма президенти этиб сайланди[3]. Истанбул университети Cерраҳпаша тиббиёт факултетида умумий жарроҳлик кафедраси мудири ва ўқитувчиси бўлиб фаолият юритади. У 2003-2016-йилларда Окан университетида Васийлик кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган[4].
2015-йил июн ойида Туркияда бўлиб ўтган умумий сайловларда МҲПнинг Истанбул 2-округи депутатлигига номзод бўлган, аммо сайлана олмаган. Шундан сўнг ИЙİ партиясига қўшилди. 2018-йил 24-июн куни бўлиб ўтган умумий сайловларда Истанбул депутати этиб сайланди[4]. 2018-йил 8-июлда Туркия Буюк Миллат Мажлиси ИЙИ партияси Гуруҳ раиси этиб сайланган ва 2018-йил 8-ноябрда гуруҳ раиси лавозимидан озод этилган[5]. Истанбулнинг Бошакшеҳир шаҳрида унинг номи билан аталган ўрта мактаб қурилган[6]. У 2023-йил 12-июнда ИЙİ партиясидан истеъфога чиқади[7].
Китоблар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Cедидизмден Баğıмсıзлığа Ҳариçте ТÜРКİСТАН МÜCАДЕЛЕСİ. Öтüкен Неşрият А.Ş.. ИСБН 978-605-155-914-8.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 9 теммуз 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6 теммуз 2021.
- ↑ БİЛГЕҲАН. „Андиcан’дан Акşэҳир’э, фабрика иşçилиğинден девлет баканлığıна... Бир азим ҳикâеси“ (Тüркçэ). Ҳüрриет. 21 касıм 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14 şубат 2023.
- ↑ 4,0 4,1 „ТÜРКİЕ БÜЙÜК МİЛЛЕТ МЕCЛİСİ“. ТБММ. 11 касıм 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 касıм 2020.
- ↑ „İЙİ Парти Меcлис Груп Баşканı Аҳат Андиcан истифа этти“ (Тüркçэ). Сöзcü. 18 аралıк 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 касıм 2020.
- ↑ „Окулумуз Тариҳçэ“ (Тüркçэ). аҳатандиcан.меб.к12.тр. 22 нисан 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 касıм 2020.
- ↑ „Аҳат Андиcан, İЙİ Парти’ден истифа этти“ (Тüркçэ). www.созcу.cом.тр (12 ҳазиран 2023). 12 ҳазиран 2023да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 ҳазиран 2023.
- ↑ Андиcан, А. Аҳат.. Деǧиşим сüреcинде Тüрк дüнясı. Cаǧалоǧлу, İстанбул: Эмре Яйıнларı, 1996. ИСБН 975-7369-62-4. ОCЛC 36281024.
- ↑ Андиcан, А. Аҳат.. Cедидизм'ден баğıмсıзлığа ҳариçте Тüркистан мücаделеси, 1. баскı, Сиркеcи, İстанбул: Эмре, 2003. ИСБН 975-8496-52-2. ОCЛC 53022421.
- ↑ Андиcан, А. Аҳат.. Эмир Тимур. Тариҳ, сиясет, мирас.. İстанбул: Селенге Яйıнларı, 2019. ИСБН 978-605-4944-31-6. ОCЛC 1193235269.
- ↑ Андиcан, А. Аҳат.. Османлı'дан гüнüмüзе Тüркие ве Орта Ася, 1. баскı, Șиșли, İстанбул: Доğан Китап, 2009. ИСБН 978-605-111-402-6. ОCЛC 527923703.