Ahl ul-kitob
Аҳл ул-китоб (арабча – китоб аҳли, мазмунан ўз диний китобига эга бўлган халқлар) – ислом ақидасига кўра, ҳақиқий диндорлар (мусулмонлар) ва „ғайридин“ мажусийлар ўртасидаги одамлар тоифаси. Улар ўзларига юборилган муқаддас китоблар матнини бузганлар; Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг охирги пайғамбарлик вазифаси тўғрисида эслатилган гаплар чиқариб ташланган. Аҳл ул-китобга христианлик ва яҳудийликка эътиқод қилувчилар киритилган. Мусулмонлар умуман Аҳл ул-китобига сабр-тоқатли муносабатда бўлиб келганлар. Бу ҳол мусулмонлар билан бошқа диндагилар ўртасида келишув ва тинч муносабатлар ўрнатилишига имкон берган, ҳозир ислом давлатлари билан христиан давлатлари ўртасида мулоқот олиб бориш учун ғоявий асос бўлиб хизмат қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |