Ahli Sheroziy

Аҳли Шерозий (форсча: اهلی شیرازی), тўлиқ исми Муҳаммад ибн Юсуф Аҳли Шерозий[1][2] форс шоири бўлиб, тахминан 1454-йилдан 1535-йилгача Эроннинг Шероз шаҳрида яшаган[3][4]. У Ҳофизияда дафн этилган.
Айтишларича, унинг ҳаёт тарзи оддий, камтарона бўлган, у қашшоқликни бошдан кечирган ва ҳаёти курашларга тўла бўлган.
Аҳли Шерозий айниқса мураккаб ва ўта нозик сўз ўйинларида (тажнисат) ва бошқа балоғат санъатларида юксак маҳорат кўрсатган. Унинг асарлари орасида ғазаллар, қасидалар, рубоилар (тўртликлар) ва бошқа шеърий турлари мавжуд. Унинг зийнатли қасидаларидан бири машҳур балоғат намунаси бўлган Салмон Саважий асарига тақлид қилади ва Салмоннинг асл асаридан ҳам муваффақиятлироқ, деб баҳоланган. Бироқ Лутф Али Бег бундай балоғат санъатлари чинакам шеъриятнинг асоси эмаслигини таъкидлаган. Аҳлининг маснавийларидан бири – муҳаббат ҳақидаги мажозий достон Šам о парване (1489-йилда тугалланган) қизиқарли бўлиб, унда нафақат ошиқ (капалак)нинг одатий изтироби, балки маъшуқа (шам)нинг азоб чекаётган ошиққа нисбатан меҳр қўйиши ҳам тасвирланади, аммо иккаласи „шафқациз тақдир“ туфайли шамол воситасида бир-биридан айрилади.
18–19-асрларда яшаган эронлик шоир Шурида Широзий Аҳли Шерозийнинг авлодларидандир[5].
Манбалар
- ↑ Рūдакī, Абū ‘Абдаллāҳ; Фаттоэв, С.; Шарифов, Ж.; Вороб‘ева, С.; Кҳайям, Омар „Cлассиcал Персиан Поэтрй - А Тҳоусанд Еарс оф тҳе Персиан Боок | Эхҳибитионс (Либрарй оф Cонгресс)“. www.лоc.гов (2014-йил 27-март). Қаралди: 2020-йил 15-апрел.
- ↑ Лосенскй, Паул Э. (2008-12-01), „ʿАбдī Шīрāзī“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам, ТҲРЕЭ (инглизча), Брилл, дои:10.1163/1573-3912_эи3_cом_26282, қаралди: 2024-03-11
- ↑ "АҲЛĪ ŠĪРĀЗĪ". Энcйcлопедиа Ираниcа. 28 Жулй 2011. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/аҳли-сирази.<!--->
- ↑ Алам, Музаффар; Алам, Профессор Департмент оф Соутҳ Асиан Лангуагес анд Cивилизатион Музаффар; Субраҳманям, Санжай; Субраҳманям, Профессор Департмент оф Ҳисторй Cентре фор Индиа анд Соутҳ Асиа Санжай. Индо-Персиан Травелс ин тҳе Аге оф Дисcовериэс, 1400-1800 (эн). Cамбридге Университй Пресс, Фебруарй 2007 — 222-бет. ИСБН 978-0-521-78041-4.
- ↑ Раҳман 1995.
Аабиётлар
- Лингвуд, Чад. Ўрта аср Эронида сиёсат, шеърият ва тасаввуф: Жомийнинг “Саламон ва Апсол”ига янги қарашлар. Брилл, 2013. ИСБН 978-9004254046.
- Раҳман, Мунибур (1995). "С̲ҳ̲ūрīда, Муḥаммад Таḳī". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_6994.
Ҳаволалар
- Браун, Э. Г. Эрон адабиёти тарихи, ИВ 233.