Аҳли ҳақ (форс, арабча – „ҳақиқат кишилари“) – Эрон ва унга қўшни мамлакатларда тарқалган шиаларнинг яширин жамоаси. Эронлик шиалар Аҳли ҳақ тарафдорларини „алиилоҳийлар“ деб атайдилар. Бу жамоа тахминан ХИВ асрда вужудга келган. Ғарбий Эрон ва Шарқий Туркияга, кейинчалик Афғонистон, Ироқ, Сурия, Озарбайжоннинг жанубига ёйилган. Аҳли ҳақ Али азалдан илоҳий ва у Одаматодан то Муҳаммад (с.а.в.)га қадар бўлган пайғамбарларда, шиа имомлари ва келажак маҳдийда мужассамланади, деб ҳисоблайдилар. Аҳли ҳақ жаннат ва дўзахни инкор этиб, жоннинг янгича шаклга киришига ишонадилар. Улар дарвишларга ўхшаб жазавага тушадилар. Ҳозирги вақтда Аҳли ҳақ Туркияда шиаларнинг тахминан 90% ини, Афғонистонда 15% дан ортиғини, Эронда 8% га яқинини ташкил қилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил