Аҳлиддин Шукурович Исроилов (1994-йил 16-сентябрда туғилган, Қора-Сув, Ўш вилоятида таваллуд топган) — қирғизистонлик профессионал футболчи. 2022-йилдан Қўчқоротанинг „Нефтчи“ клубида ўйнайди ва Қирғизистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси сифатида тўп суради.

Аҳлиддин Исраилов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аҳлиддин Шукурович Исроилов
Таваллуд санаси 1994-йил 16-сентябр (1994-09-16) (32 ёш)
Таваллуд жойи Қорасув (Ўш вилояти), Қирғизистон
Бўйи 1.80 м[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи (Қўчқорота)
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Динамо Киев
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2016 Динамо-2 Киев 73 (12)
2016—2017 Черкашчйна 7 (1)
2017 НЕРОCА 9 (0)
2018 ПСИС Семаранг 5 (0)
2018—2019 Андижон 0 (0)
2019 УиТМ Унитед 3 (0)
2020—2021 Самут Сакҳон Cитй 4 (0)
2021 Алай Ош 25 (6)
2022— Нефтчи (Қўчқорота) 43 (5)
Миллий терма жамоа‡
2014—2016 Қирғизистон У21 12 (1)
2013— Қирғизистон 33 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 25-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 25-март учун)

Клуб фаолияти

Исроилов „Динамо-2“да (2014-йил 2 ноябр)

Аҳлиддин футболдаги фаолиятини „Абдйш-Ота“ клуби академиясида ўқиш билан бошлаган.

2008-йил бошида Россиядаги ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўтказилган турнирида 13 ёшли футболчи Киевнинг „Динамо“ жамоасининг эътиборига тушади ва уни ўз академия мактабига олиб кетди. 2008-йилдан 2011-йилгача у Ўсмирлар чемпионатида Киевнинг „Динамо“ жамоасининг ёшлар клубида тўп сурган. Ёшлар ўртасидаги турнирларда бир неча бор энг яхши футболчи ёки ҳужумчи сифатида тан олинган. 2008/09-йилги мавсумнинг ўсмирлар чемпионатида (У-15) энг яхши ҳужумчиси деб тан олинди.

Исроилов 2012-йилнинг ёзидан „Динамо-2“ фарм жамоаси таркибига қўшилди. Аҳлиддин „Динамо“нинг иккинчи жамоасидаги дебютини 2012-йил 15-октябрда „Николаэв“ клубига қарши ўйинда киевликларнинг 1:2 ҳисобида мағлубияти билан якунланган ўйинда ўтказган эди. 2013-йил 2-май куни Исроилов „Одесса“ жамоасига қарши ўйинда иккита гол урди ва киевликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди[2]. Исроилов жамоси билан мавсум якунида мусобоқада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун плей-офф босқичида иккала ўйинини ҳам Свердловскнинг „Шахтёр“ клубиига қарши ўтказди[3]. У 2016-йил июн ойида жамоа фаолиятини тугатгунга қадар Динамонинг иккинчи жамоасида ўйнади[4]. 2016-йилнинг 20-июлида у Украина биринчи лигаси етакчи жамоаларидан бири „Черкасй Днепр“[5] клуби билан шартнома имзолади[6]. „Черкасй“ жамоаси таркибида у биринчи лига турнирида 7 та ўйин ўтказиб, „Горняк-Спорт“ жамоасига гол урди, шунингдек, „Черкасй Днепр“ жамоаси билан Украина кубогида 1 та ўйинида қатнашиб, ғалаба голини киритди. 2017-йилнинг апрелида клуб билан ўзаро келишувга кўра у шартномани бекор қилган, шундан сўнг ёзги трансфер ойигача ўйин ўтказмади. Ўша йилнинг октабр ойидагина Исроилов Ҳиндистон чемпионатининг иккинчи дивизионида тўп сураётган „Нерок“ клуби билан шартнома имзолади[7]. 2019-йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси вакили Андижоннинг „Андижон“ жамоаси билан шартнома имзолади. Андижон жамоасидаги рақобат туфайли асосий таркибда кам майдонгга тушди ва ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этди.

Терма жамоа

2014—2016-йиллар оралиғида Исроилов Қирғизистон ёшлар терма жамоасида бир неча учрашувларда ўйнаган.

2013-йилнинг 11-октябр куни 19 ёшли Исроилов Қирғизистон терма жамоасида Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилиб, жамоасининг йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди. Аҳлиддин 68 дақиқани майдонда ўтказиб, асосий таркибда майдонга тушди, ўйин давомида унинг ўрнига Илгар Набиев тушди[8]. Тожикистон терма жамоаси билан навбатдаги ўртоқлик учрашувида у дебют голини киритди. Қувайтга қарши ўртоқлик ўйинида у иккинчи голни урди, ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Осиё Кубоги-2019 учун терма жамоага қайдномасидан ўрин олган. 7-январ куни Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубогида Хитойга қарши ўйиндаги илк голини киритди[9]. Турнирда у жамоасининг барча тўртта учрашувида қатнашиб, битта гол муаллифига айланди.

Манбалар

  1. ↑ „Аҳлетдин İсраилов“ (эн). wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  2. ↑ „ФC Дйнамо-2 Кйив вс ФC Одеса“. Соccерwай. 2014-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-март.
  3. ↑ „ФC Дйнамо-2 Кйив вс Шакҳтар Свердловск“. Соccерwай. 2014-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-март.
  4. ↑ „Событие футбольного дня. Расформирование Динамо-2“. 2016-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июн.
  5. ↑ „Шестеро новобранців ФК «Черкаський Дніпро»“. 2016-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 22-июл.
  6. ↑ „Шестеро новобранців ФК «Черкаський Дніпро»“. 2017-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  7. ↑ „Воспитанник Динамо продолжит карьеру в Индии“. 2017-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-октябр.
  8. ↑ Полузащитник „Динамо-2“ дебютировал в сборной Киргизстана
  9. ↑ „Китай обыграл Киргизию в матче Кубка Азии“. 2019-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-январ.

Ҳаволалар