Мир Аҳмадёрхон Аҳмедзай (1902—1979) ёки Аҳмадёрхон Британия Ҳиндистони ва Покистон доминиони билан субсидиар иттифоқ асосида боғланган Калат хонлигининг хони. Аҳмадёрхон хонликнинг сўнгги хони бўлиб, 1933-йил 10-сентабрдан 1955-йил 14-октябргача ҳукмронлик қилган[манба керак].

Хон Мир Сир Аҳмадёрхон Аҳмадзай
احمد یار خان احمدزی (Урду)
احمد يار خان احمدزى (Балуж тили)

Муҳаммад Али Жинноҳ (чапда) Калат хони (ўнгда) билан
18-Калат хони
Мансаб даври
1933-йил 10-сентябр – 1979
(1955-йил 14-октябрдан бошлаб даъвогар сифатида)
Ўтмишдоши Азамжонхон
Вориси Мир Сулаймон Довуджон(1979-йилдан даъвогар)
5-Балужистон ҳокими
Мансаб даври
1974-йил 1-январ – 1977-йил 5-июл
Ўтмишдоши Акбархон Бугтий
Вориси Худабахш Марри
Балужистон бош вазири Муҳаммадхон Барозай
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Аҳмадёрхон Аҳмадзай

1902
Калат хонлиги, Британия Ҳиндистони (ҳозирги Балужистон, Покистон)
Вафоти 1979 (77 ёшда)
Калат, Балужистон, Покистон

Ҳаёти

1920-йилларда Аҳмадёр Британия разведка хизмати агенти сифатида фаолият юритиб, Россия таъсири ва камбағал балуж аҳолиси орасида про-марксистик кайфиятнинг тарқалиши ҳақида маълумот берган[1].

1933-йилда Калат хонлиги тахтига ўтирди ва 1936-йилгиЯнги йил тантаналари рўйхатида Британия томонидан Энг нуфузли Ҳиндистон империяси орденининг (ГCИЭ) Буюк рицар қўмондони унвони билан тақдирланди[2].

1947-йил августида Ҳиндистон яриморолидан британлар чиқиб кетиши билан „Ҳиндистон мустақиллиги тўғрисидаги қонун“га кўра, Британия Ҳиндистони билан ёнма-ён, бироқ ундан ташқарида бўлган князлик давлатлари Британия билан тузилган барча субсидиар иттифоқлар ва бошқа шартнома мажбуриятларидан озод этилди. Шу билан бирга Британия ҳам уларни ҳимоя қилиш мажбуриятидан воз кечди. Ҳукмдорларга янги мустақил давлатлар Ҳиндистон ёки Покистон доминионига қўшилиш ёки ҳар иккисидан ташқарида мустақил қолиш масаласини ҳал қилиш ихтиёри берилди[3]. Сардор Пател 1948-йил январ ойидаги матбуот анжуманида таъкидлаганидек: „Барчангизга маълумки, қарамлик тугаши билан ҳар бир ҳинд давлати алоҳида мустақил бирликка айланди“[4].

Муҳаммад Али Жинноҳ 1940-йиллар бошида Ёрхоннинг юридик маслаҳатчиси бўлган[5]. Жинноҳ Ёрхонни Покистонга қўшилишга кўндирди. Бироқ хон масалани чўзди. Музокаралар давом этганидан сўнг хон ниҳоят 1948-йил 27-мартда Покистонга қўшилди[6][7][8].

Ёрхоннинг укаси Шаҳзода оға Абдулкарим Балоч акасининг қарорига қарши қўзғолон кўтарди ва Покистонга қарши қуролли кураш олиб бориш мақсадида Афғонистондан бошпана олди. Бироқ Балужистоннинг қолган қисми исённи кенг қўллаб-қувватламади. Абдулкарим 1950-йилда ниҳоят Покистонга таслим бўлди[9].

1952-йил 3-октябрда Покистондаги князлик давлатларидан бири бўлган Калат уч қўшни давлат Харан, Лас Бела ва Макран билан биргаликда Балужистон давлатлар иттифоқига кирди. Ёрхон эса „Хони Азам“ унвони билан Иттифоқ бошлиғи бўлди. 1955-йил 14-октябрда Балужистон давлатлари иттифоқи тугатилиб, Калат Ғарбий Покистоннинг Ягона иттифоқи таркибига қўшилгач, хонлик тугатилди ва Ёрхон ҳукмронлиги якунланди[10].

Ёрхон 1958-йил июндан октябргача Покистон давлатига қарши чиқиб, ўзини яна хон деб эълон қилди[11]. 1958-йил 6-октябрда Покистондаги ҳарбий тўнтариш давомида президент Искандар Мирза ағдарилиши фонида Покистон ҳукумати Ёрхонни давлатга хиёнат айби билан ҳибсга олиб қамади, бироқ кейинроқ озод қилди ва 1962-йилда қисқа муддатга унвонини тиклади[12][13]. Унинг ҳибсга олиниши 1959-йилда Наврўзхон бошчилигидаги қўзғолонга туртки бўлди[14].

Мероси

Аҳмад (чап томонда) ўзининг АДCси, капитан Шафоат Уллаҳшоҳ (ўртада) ҳамда Покистон бош вазири Зулфиқор Али Бҳутто (ўнг томонда) билан бирга

Ёрхоннинг тўнғич ўғли Мир Сулаймон Довуджон 1979-йилда отаси вафотидан сўнг Калат хони унвонини қабул қилди. Довуджон вафот этгач, унинг ўғли Сулаймон Довуджон янги Калат хони бўлди. Ушбу хон 2006-йилда Акбар Бугтининг ўлимидан буён Лондонда сургунда яшаб келмоқда. Бош вазир Абдулмалик Балоч ва Санаулла Зеҳри уни Покистонга қайтишга чақирган. Ёрхоннинг кенжа ўғиллари шаҳзода Моҳюддин Балоч ҳамда набираси шаҳзода Умар Довудхон Покистонда сиёсат билан шуғулланади[15].

Манбалар

  1. ↑ Амин Саикал. Модерн Афгҳанистан: А Ҳисторй оф Струггле анд Сурвивал. И.Б.Таурис, 2004 — 267-бет. 
  2. ↑ „Но. 34238“. Тҳе Лондон Газетте (Супплемент). 31 Деcембер 1935. 6-бет.
  3. ↑ Иштиақ Аҳмед, Стате, Натион анд Этҳниcитй ин Cонтемпорарй Соутҳ Асиа (Лондон & Неw Ёрк, 1998), п. 99
  4. ↑ Р. П. Бҳаргава, Тҳе Чамбер оф Принcес (Нортҳерн Боок Cентре, 1991) [[1] п. 313]
  5. ↑ Фарҳан Ҳаниф Сиддиқи. Тҳе Политиcс оф Этҳниcитй ин Пакистан: Тҳе Балоч, Синдҳи анд Моҳажир Этҳниc Мовеменц. Роутледге, 2012 — 56–58-бет. 
  6. ↑ Яқооб Кҳан Бангаш.. [„Тҳе принcелй Индиа“] (2015-йил 10-май). 25] деcембер 2015да асл нусхадан [архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-декабр. „Ит wас онлй афтер а протраcтед период оф неготиатионс анд cертаин таcтиcс усед бй тҳе Пакистани буреауcраcй, анд странге ҳелп оф Алл Индиа Радио, тҳат Калат финаллй аccедед то Пакистан он Марч 27, 1948.“.
  7. ↑ [„Ин меморй оф Кҳан оф Калат“]. Натион. Қаралди: 2014-йил 21-октябр. „Тҳе Кҳан анноунcед ҳис аффилиатион wитҳ Пакистан ин 1948.“.
  8. ↑ [„Балочистан cонундрум: Кҳан оф Калат'с ретурн ис а дистант поссибилитй“]. Эхпресс Трибуне. Қаралди: 2013-йил 26-май. „Кҳан-э-Калат Мир Аҳмед Яр Кҳан’с деcисион оф cединг тҳе принcелй стате оф Калат то Пакистан ат тҳе реқуэст оф Қуаид-э-Азам Муҳаммад Али Жиннаҳ ин 1948.“.
  9. ↑ Қаисер Бутт. [„Балочистан Принcелй Лиаисонс: Тҳе Кҳан фамилй cонтролс политиcс ин Калат“. Тҳе Эхпресс Трибуне (2013-йил 22-апрел). — „Принcе] Агҳа Абдул Карим Балоч, фатҳер оф Ирфан Карим анд ёунгер бротҳер оф Кҳан-э-Калат Мир Аҳмед Яр Кҳан, ҳад револтед агаинст ҳис бротҳер’с деcисион оф аccессион оф Калат Стате то Пакистан ат тҳе реқуэст оф Қуаид-э-Азам Муҳаммад Али Жиннаҳ ин 1948. Абдул Карим тоок рефуге ин Афгҳанистан то wаге ан армед ресистанcе агаинст Пакистан. Ҳоwевер, ҳе ултимателй суррендеред то Пакистан ин 1950“.
  10. ↑ Фарҳан Ҳаниф Сиддиқи, Тҳе Политиcс оф Этҳниcитй ин Пакистан: Тҳе Балоч, Синдҳи анд Моҳажир Этҳниc Мовеменц (Роутледге, 2012), пп. 58–62
  11. ↑ [„Депосед Кҳан оф Калат ресторед“. Даwн (7] новембер 2012).
  12. ↑ Раṇабīра Самāддāра. Тҳе Материалитй оф Политиcс: Волуме 1: Тҳе Течнологиэс оф Руле, Волуме 1. Антҳем Пресс, 2007 — 38-бет. 
  13. ↑ Жамес Б. Минаҳан. Энcйcлопедиа оф тҳе Стателесс Натионс: Этҳниc анд Натионал Гроупс Ароунд тҳе Wорлд А-З [4 Волумес]. АБC-CЛИО, 2002 — 258-бет. 
  14. ↑ Фарҳан Ҳаниф Сиддиқи. Тҳе Политиcс оф Этҳниcитй ин Пакистан: Тҳе Балоч, Синдҳи анд Моҳажир Этҳниc Мовеменц. Роутледге, 2012 — 71-бет. 
  15. ↑ [„Кҳан оф Калат беинг персуадед то ретурн ҳоме“. Даwн (29] жуне 2015).

Ҳаволалар