Аҳмад Абдуллаев (1936-йил 15-март, Бибиширин қишлоғи, Бойсун тумани — 2022-йил 24-июн, Ўзбекистон) — тожик адабиёцҳуноси, филология фанлари доктори (1984). Тожикистон Фанлар академиясининг Рудакий номидаги тил ва адабиёт институти профессори.

Аҳмад Абдуллаев
Таваллуди 1936-йил 15-март
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани
Касби профессор
Соҳаси филология
Институтлар Тожикистон ФА нинг Рудакий номидаги тил ва адабиёт институти
Таълими олий
Илмий даражаси филология фанлаэи доктори
Машҳур ишлари Адиб Собир Термизий ҳаёти ва ижодиёти

Ҳаёти

Аҳмад Абдуллаев 1936-йил 15-мартида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Бибишир участкасида туғилган.

Таълими

1953-йил Аҳмад Максим Горкий номидаги ўрта мактабни тугатади. Кейинчалик эса Душанбега боради ва у ерда Т.Шевченко номли Тожикистон давлат педагогика институтининг филология факуктетига ўқишга киради. Ўқишни тугатгач 1957-йилдан 1959-йилга қадар Бойсун туманидаги ўзи таълим олган Максим Горкий номли мактабда аввал илмий бўлим мудири лавозимида фаолият юритади. Сўнгги икки йилда эса ўқтувчи сифатида фаолият юритади.

1959-йил Тожикистон Фанлар академияси қошидаги аспирантурага ўқишга киради ва „Адиб Собир Термизий Ҳаёти ва ижодиёти“ мавзусидаги номзодлик диссертацияси билан шуғулланади.

Фаолияти

Аҳмад Абдуллаев 1963-йилда Тожикистон Фанлар академиясининг Рудакий номидаги тил ва адабиёт институтида иш фаолияти бошлаган. Шу ерда юздан ортиқ илмий ишлар қилган ва форс-тожик адабиёти тарихига алоқадор бир неча ўнлаб мақолалари ўзбек, рус ва тожик тилларидаги газеталарда чоп этилган.

Асарлари

Аҳмад Абдуллаевнинг 3 та монографик асари мавжуд. Булар: „Адиб Собир Термизий ҳаёти ва ижодиёти“, „Зоҳид Фарёбий ҳаёти ва ижодиёти“. „Форс-тожик адабиёти ХИ асрнинг биринчи ярмида“ номли китобларидир. Шунингдек, унинг форс-тожик тилидаги мақолалари „Садои шарқ“, „Ахборот“, „Помир“ ва „Совет мактаби“ журналларида босиб чиқилган. Адиб томонидан 165-йилда Собир Термизийнинг асарлари тўпланиб Тожикистонда босмадан чиқарилган[1].

2003-йилда Аҳмад Абдуллаевнинг ўзбек тилидаги „Адиб Собир термизий“ номли китоби ўзбек тилида босмадан чиқди[2]

Манбалар

  1. ↑ Б.Қодиров. Сурхондарё олимлари, Меҳнат, Тошкент, 1990-йил — 9-10-бет. 
  2. ↑ Абдуллаев, Аҳмад. Адиб Собир Термизий. Тошкент: Янги аср авлоди, 2003-йил — 124-бет. ИСБН 5-633-01483-9.