Аҳмад Абдулҳаким ўғли Аҳқар (1861–1919) — ўзбек шоири. Каттақўрғонда туғилган. Шоирнинг замондошларига кўра, у уч минг мисрадан иборат девон ва иккита шеърий тўплам ёзган. Аҳқар Аҳмад Абдулҳаким ўғли форс ва араб тилларида ҳам шеърлар ёзган. Шоир геометрия ва математикани яхши билган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Мўминов, Иброҳим, эд (1971). "Аҳқар". Ўзбек совет энсиклопедияси. 1. Тошкент. 626 б.