Аҳмад Адипович Энгуразов (1965-йил 10-августда туғилган) – совет, тожик ва рус футболчиси. Футболчилик фаолиятининг катта қисмини Россия клубларида, дарвозабон позициясида ўйнаган.

Аҳмад Энгуразов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аҳмад Адипович Энгуразов
Таваллуд санаси 1965-йил 10-август (1965-08-10) (61 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон ССР
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1988—1989 Знамя Труда 55 (0)
1990 Вахш 3 (0)
1990—1991 CСКА Помир 3 (0)
1992—1993 Виктор Авангард 74 (0)
1994—1996 Сатурн Раменскоэ 120 (0)
1997 Гигант
1998 Коломна 19 (0)
1999 Москабелмет
2000—2001 Витяз 16 (0)
2002 Регар-ТадАЗ
Миллий терма жамоа
1997 Тожикистон 7 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Футболчилик фаолияти

Аҳмад 1990-йилгача Совет Иттифоқи иккинчи лигасининг „Знамя Труда“ ва „Вахш“ клубларида ўйнаган. 1990-йилги мавсум иккинчи ярмида Душанбенинг Помир клуби таркибига ўтган. Помир жамоасида Андрей Мананниковга захира дарвозабон сифатда фаолият олиб борган. Энгуразов Помир жамоасида бир ярим йил ичида у бор-йўғи учта ўйин ўтказиб, учта гол ўтказиб юборган.

Иттифоқ парчаланганидан сўнг, кўплаб „Помир“ футболчилари каби Россияга кўчиб ўтган. Энгуразов 1992-—1993-йилларда Коломнанинг „Виктор-Авангард“ жамоасида асосий дарвозабон сифатида ўйнаган.

1994-йилдан 1996-йилгача Москва вилоятининг Сатурн (Раменское) клуби таркибида ўйнаган. Бу даврда 120 та ўйин ўтказган ва 80 та гол ўтказиб юборган.

2002 ва 2003-йилларда „Регар-ТадАЗ“ жамоаси сафида Ҳамдўстлик чемпионлари кубогида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

Москвадаги ўсмирлар спорт мактабида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаган. 2009-йилда 8х8 футбол бўйича Россия чемпионатида „Каит“ жамоаси таркибида ўйнаган.

Кейинчалик Фёдор Черенков (Спартак Москва) номидаги футбол академиясида дарвозабонлар мураббийи, 2001, 2002 ва 2003-туғилган ёш даврвозабонлар устозлик қилган[1] .

Шахсий ҳаёти

Унинг акаси Воис ва жияни Дамир[2] ҳам футболчи. У кўплаб жамоаларда акаси Воис билан бир жамоада ўйнаган[3].

Манбалар

  1. ↑ „В СЕМИ КОМАНДАХ АКАДЕМИИ СМЕНИЛИСЬ СТАРШИЕ ТРЕНЕРЫ“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-январ.
  2. ↑ Аҳмад Энгуразов ФоотбаллФаcц.ру сайтида (русча)
  3. ↑ „Как дела? Ваит Енгуразов“. 2014-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-сентябр.

Ҳаволалар