Ahmad Faxuriy
| Аҳмад Фахурий | |
|---|---|
| cентер|330х330пх | |
|
| |
| Шахсий ма'лумот | |
| Туғилган йили | 1978-йил 6-июн |
| Туғилган жойи | Сурия |
| Дини | Ислом |
| Фарзандлари сони | 2 |
| Меҳнат фаолияти | |
| Таълими | Дамашқ университети (2003) |
| Касби | Диктор, телебошловчи |
| Тили | Араб, инглиз |
| Фаолият йиллари | 2004-йилдан ҳозиргача |
| Фаолият жойи | канали الجزيرة |
Аҳмад Фахури (1978-йилнинг 6-июнида Ҳамо шаҳрида туғилган) суриялик медиа продюсер. У Сурия телекўрсатувида, Ал-Гҳад Чаннел ва ББC Арабиcда ишлаган ва Трендинг тақдимоти билан машҳур бўлиб, кейин эса Ал -Жазира каналида фаолиятини бошлаган. Ҳозир эса у ерда теледастур тақдим этмоқда.
Меҳнат фаолияти
А. Фахурий 1996-йилда ҳуқуқшунослик бўйича ўқишни бошлаб, 2001-йилда Ҳалаб университетининг ҳуқуқ факултетини тамомлаган. Кейин у Дамашқ университетида 2 йил кетма-кет “шахсий ҳуқуқ дипломи” бўйича аспирантурани тамомлади. Аммо шахсий сабабларга кўра у ерда ўқишни давом эттирмади. 2002-йилда у бизнес-реклама компаниясида агент бўлиб ва бир вақтнинг ўзида ҳужжатли филмлар режиссёри сифатида ҳам ишлади.
2004-йилда Дамашқ радиосида дикторлар танловидан ўтиб, Дамашқ бош радиосида янгиликлар ва телекўрсатувлар бошловчиси бўлди. 2006-йилнинг охири 2007-йилнинг бошларида эса Сурия расмий телекўрсатуви орқали телевидение соҳасига кирди. У ерда Аҳмад ал-Фахурий кечки янгиликлар бошловчиси сифатида ишлади. Кейинчалик Ал-Жазеэра Доcументарй ва Натионал Геограпҳиc каби бир қатор каналлар учун ҳужжатли филмларни тайёрлаб, шарҳловчилик ҳам қилган.
2013-йилга келиб эса у Истанбулдаги Ал-Гҳад телеканалида мухбир сифатида ишлай бошлади. Сўнг 2014-йилда Буюк Британияга кўчиб бориб, у ерда шарҳловчилар, таҳлилчиларга алоқадор янгиликлар дастурларига қўшимча равишда ББC Арабиcда янгиликлар тақдим эта бошлади. 2017-йилнинг октябр ойида ижтимоий тармоқлар мазмунини намойиш қилиш билан боғлиқ "Тренд" дастурини тақдим этди.
Турмуш қурган, 2 ўғли бор.
2022-йилнинг июл ойида у ББC Арабиc[1] каналидан кетиб, Ал-Жазира[2] каналига қўшилишини эълон қилди.
Яна қаранг
- ББC арабча
Манбалар
- ↑ „أحمد فاخوري في حضن «الجزيرة»“ (14 يوليو 2022). Қаралди: 22 يوليو 2022.
- ↑ „الإعلامي أحمد فاخوري يعلن انضمامه إلى قناة الجزيرة“ (21 يوليو 2022). Қаралди: 22 يوليو 2022.