Аҳмад Файзиев (1910-йил 10-октябр, Қўқон – 1993-йил 1-июл, Бухоро) – Ўзбекистон халқ артисти (1956). Бухоро педагогика институтини тугатган (1940). 1925—1930-йиллар Қоракўл туман болалар уйида мураббий ва ҳаваскорлик труппасининг бадиий раҳбари. 1930-йилдан Бухоро вилоят мусикали драма ва комедия театри актёри. Файзиев асосан, комик ва ҳажвий роллар устаси сифатида танилган: Табиб (Ғ. Зафарий, „Ҳалима“), Холмат (Ҳамза, „Бой ила хизматчи“), Мадазим (Комил Яшин, „Тормор“), Соков (М. Урдибоду, „Беш сўмлик келин“), Терсак (Комил Яшин, Т. Жалилов, „Равшан ва Зулхумор“), Мажидиддин (Уйғун, И. Султон, „Алишер Навоий“), Полоний (Wиллиам Шакеспеаре, „Ҳамлет“), Гўдалак (С. Хўжаниёзов, „Суймаганга суйканма“), Мўмин (Эркин Воҳидов, „Олтин девор“), Подколёсин (Н. Гогол, „Уйланиш“) ва бошқа Файзиев ўткир характерли актёр бўлиб, унинг ижоди анъанавий халқ театри намуналари, қизиқчилик санъати замонавий комедик роллар билан уйғунлашган ҳолда олиб борилиши билан ажралиб туради.