Ahmad Hardi qogʻoz varagʻidan oʻqiyotgan surati
Аҳмад Ҳардий 1955-йилда

Аҳмад Ҳардий (курдча: ئەحمەد ھەردی); (1922-йил — 29-октабр 2006) – таниқли курд шоири.

У Ироқ Курдистонидаги Сулаймония шаҳрида зиёли оилада туғилган. У классик курд, араб ва форс шеъриятини чуқур билган ва замонавий курд шеъриятига доимий таъсир кўрсатган. У курд озодлик ҳаракатининг етакчи шахсларидан бири эди[1]. 1975-йилги Жазоир битимидан кейин Аҳмад 1975-йилда Эронга, кейинроқ 1993-йилда Буюк Британияга кўчиб ўтди. Унинг қизи Чоман Ҳардий таниқли курд шоири ҳисобланади[2], ўғли Асос Ҳардий эса Ироқ Курдистонида таниқли журналист ва Ҳавлатий ва Авена мустақил газеталари асосчисидир. Унинг биринчи шеърлар тўплами илк бор 1957-йилда нашр этилган ва шундан бери бир неча марта қайта нашр қилинган.

Асарлари

  • Ёлғизлик сири, 1957

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ {{{титле}}}. ИСБН 9780230119307. 
  2. ↑ {{Янгиликлар манбаси}} андозасидан фойдаланишда титле= параметри белгиланиши керак.

Ҳаволалар