Аҳмад Жомий — (1049-йилда туғилган; 1141-йилда вафот этган) Бухоронинг валий зотларидан.

Ҳасанхожа Нисорийнинг „Музаккири аҳбоб“ (ХВИ аср) китобидагина мухтасар ахборот келтирилади ва иловасида: „Шайхулислом Аҳмад Жомий — машҳур олим, адиб ва шоир Абу Наср бин Абул Ҳасан — ан Намики ал Жомий (Зинда фил. 441-1049-536-1142)“ деб эътироф этилади[1].

Ҳазрат Зиндафил Аҳмад Жомий қадамжоси Исмоил Сомоний мақбарасининг ғарбида жойлашган. Зиёратгоҳда рамзий қабр бор. „Туҳфат уз-зоирин“ тазкирасида „Бухоронинг Пахса гузаридаги мозорлар зикри баёнида“: „…Бухоро аҳли бу мозорни Шайхулислом Аҳмад ан-Номиқи ал-Жомийга нисбат беришади. Бу киши Журайр ибн Абдулло ал-Ҳиллининг фарзандларидан эдилар. Бу зотнинг кўзлари ожиз эди. 22 ёшларида тавфиқ-у тавба топиб, тоққа чикиб 18 йил риёзат чекадилар. Кейин халқ ўртасига қайтади. (У кишига) илми ладуний эшиклари очилиб, 300 жойдан (қоғоз) кўпроқ маърифат ва тавҳидга доир китоблар ёздилар. 300 000 киши у зот туфайли Ҳақ йўлини ихтиёр этди. Қабрлари Жомдаги Харда Хард деган мавзеда. Табаррук зиёратгоҳ“ дейилади[2].

Бухородаги Талипоч дарвозаси яқинида мухлислари томонидан тикланган рамзий қабри жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ Ҳасанхожа Нисорий „Музаккири аҳбоб“, 194, 328-бетлар
  2. ↑ Носириддин Ҳусайни Бухорий „Туҳфат уз-зоирин“, 85-бет

3. С.Мустафоев, М.Аблаев — „Туронзамин азиз авлиёлари ва уламолари тазкираси“, Т.: „Сано-стандарт“ нашриёти, 2015