Аҳмад Мужаллид (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинган. Алишер Навоий унинг шўх табъ, аммо беҳаё киши эканлигини айтиб, ўз даврида у шеър ёки муаммо билан ҳажв қилмаган одам деярли қолмаганлигини ёзади. “Мажолис ун-нафоис”­да унинг “Журда” исмига ҳажв тариқасида битган муаммоси келтирилган. Қабри Ҳирот шаҳрида[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Мажолис ун-нафоис”.