Аҳмад ибн Усмон ибн Низом ас-Самарқандий ал-Хуттобий, аш-шофиъий (Шиҳобуддин) — имом. Муллазода номи билан танилган. Қироат, мантиқ, фиқҳ, тафсир, ҳадис ва балоғат илмларини билган. Тарихчилардан бирининг хабар беришича, у аллома имом, қироатда олий иснодли бўлган. Дамашқ, Ҳалаб каби шаҳарларга сафар қилган ва у ердаги уламолардан истифода этган. У милодий 1460-йил (ҳижрий 901-йил)да вафот этган.

Аҳмад Муллазода
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий йил (ҳижрий йил)
Вафоти милодий йил (ҳижрий йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси имом

Асарлари

  • „Китоб жумиъа фиҳи ал-ҳидоя вал-муҳаррар“ („Ҳидоят ва озод қилувчи масалалар жамланган китоб“);
  • „Шарҳу ҳидояти-л-ҳикма“ („Ҳидояту-л-ҳикмат“ китобига шарҳ");
  • „Шарҳу-ш-шамсия“ („Шамсия“-га шарҳ");
  • „Ҳошия ала-ш-шарҳил-мухтасар ли-т-Тафтазоний алаталхиси-л-мифтоҳ ли-л-Қазвиний“ ("ал-Қазвинийнинг „Талхису-л-мифтоҳ“ асарига Тафтазонийнинг ёзганмухтасар шарҳига ҳошия-изоҳ")[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 69-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.