Ahmad Narzullayev
Ушбу саҳифани Ахмат Нарзуллоев билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Аҳмад Нарзуллаев (1956-йил 15-март; Сурхондарё вилояти, Денов тумани – 2024-йил 1-ноябр, Ўзбекистон) – Фермер, Ўзбекистон қаҳрамони, Меҳнат шуҳрати ордени соҳиби.
| Аҳмад Нарзуллаев | |
|---|---|
| Файл:Аҳмад Нарзуллаев.жпг | |
| Таваллуди |
15-март 1956-йил |
| Вафоти |
1-ноябр 2024-йил (68 ёшда) Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент политехника институти |
| Касби | Фермер |
| Дини | Ислом |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Аҳмад Нарзуллаев 1956-йил 15-мартда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1979-йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Аҳмад Нарзуллаев бошчилигидаги „Лочин“ фермер хўжалиги 2000-йилда Президент соврини учун ўтказилган „Ташаббус“ кўрик-танловида фаол иштирок этган. Шу йили „Лочин“ фермер хўжалиги вилоят босқичида деҳқон, фермер ва тадбиркорлар ўртасида 1-ўринни эгаллади. Ушбу кўрик-танловнинг Республика босқичида эса 3-ўринни қўлга киритган. Аҳмад Нарзуллаев эса кўрик-танловнинг „Саховатли тадбиркор“ лауреатлик дипломи ва эсдалик совғаси билан тақдирланган. „Ташаббус – 2001“ кўрик-танловида Аҳмад Нарзуллаевга „Интизомли солиқ тўловчи“ лауреатлик дипломи берилган[1].
2020-йилнинг 14-декабр куни Аҳмад Нарзуллаев қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Сурхондарёда бўлиб ўтган байрам ядбирида қатнашган ва тадбир давомида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табриги юртимиздаги миршикор деҳқон ҳамда фермерлар, томарқа ер эгалари ва чорвадорларни беҳад мамнун этди. Бу табрикда моддий неʻмат яратувчиларига бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиром ўз ифодасини топган, десам асло муболаға бўлмайди. Бу бизнинг кучимизга куч, руҳиятимизга эса каттта кўтаринкилик бахш этди. Биз деҳқончиликда кўп йиллик тажрибага эга халқимиз. Шунга муносиб равишда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ишларига қаратилган доимий эътибор юксак самаралар барётир. Пахтачилик, ғаллачилик қатори иссиқхона шароитида деҳқончилик қилиш бўйича ҳам илғор тажрибалар ўзлаштирилиб, мўл-кўл ҳосил етиштиришга эришиб келмоқдамиз.
— Аҳмад Нарзуллаев, [2]
Вафоти
Аҳмад Нарзуллаев 2024-йил 1-ноябрда 68 ёшида вафот этган[3][4].
Ўзбекистон қаҳрамонининг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қуйдагича тазиянома йўллади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук намояндаси, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Аҳмад Нарзуллаевнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.
— Шавкат Мирзиёев, [5]
Мукофотлари
- 2001-йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[1].
- 2003-йилда Ўзбекистон қаҳрамони унвони берилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 96.
- ↑ „Сурхон воҳасида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам бўлиб ўтди“. www.хс.уз. 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-август 2023-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллоев вафот этди“ (платина.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-ноябр.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик“ (уза.уз). 2024-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-ноябр.
- ↑ „Президент Ўзбекистон қаҳрамони вафоти муносабати билан таъзия билдирди“ (уза.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-ноябр.
Адабиётлар
- Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.