Ahmad Odilov
Аҳмад Одилович Одилов (21-июл 1928-йил, Тошкент) – созанда (чанг), педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). Тошкент консерваториясини тугатган (1952). Ўзбек давлат филармонияси халқ чолғу асбоблари оркестри созандаси (1943—57), Тошкент мусиқа билим юртида ўқитувчи (1944— 82) ва директор (1957—60). Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи (1948-йилдан), профессор (1977), чангчилар ансамбли ташкилотчиси ва раҳбари (1971-йилдан). Ижро услуби юқори бадиий-техник маҳоратига асосланган. Кенг қамровли консерт репертуарида ўзбек халқ куйлари („Гулбаҳор“, „Танавор“, „Шароф 1—2“, „Жазоир“, „Курд“ ва бошқалар) ва, айниқса, ўзбек ва чет эл композиторлари асарлари кенг ўрин олган. Чанг учун дарсликлар, қўлланмалар муаллифи. Осиё ва Европа мамлакатларида гастролда бўлган[1].
| Аҳмад Одилов |
|---|
Адабиёт
- Лутфуллаев А., Аҳмаджон Одилов, Т., 1998.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |