Ahmad Qodirov
Аҳмад Қодиров – Чеченистон мухтор Республикасининг биринчи президенти (2003-2004)
| Аҳмад Қодиров | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
23-май 1951-йил Қарағанда |
| Вафоти |
9-май 2004-йил (52 ёшда) Грозний |
Биографияси
- 1951 йил Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида туғилган.[1]
- 1980-йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирган.
- 1982-йилдан 1986-йилгача Тошкент ислом институтида ўқиган. Аҳмад Ҳожи Қодиров Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни ўзининг устози деб билган.
- 1994-1996-йилларда бўлиб ўтган биринчи Чечен уруши йилларида Чеченистон муфтийси бўлган.Бу пайтда у Россия ҳарбий кучларига қарши қўлига қурол олган жангарилар тарафида бўлган.
- 1999-йил августида иккинчи Чечен уруши бошланди.Аҳмад Қодиров билан Чеченистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Аслан Масхадов келишмай қоладилар ва Аҳмад Қодиров Россия федерал кучлари тарафига ўтади.
- 2000-йилдан 2003-йилгача Чеченистон Республикаси муваққат маʻмурияти раҳбари бўлган.
- 2003-йили ўтказилган сайловда ғалаба қозонгани эʻлон қилинди ва Аҳмад Қодиров Чеченистоннинг биринчи президенти деб атала бошлади.
- 2003-йил 9 май куни Ғалаба байрами муносабати билан Грозний стадионида ташкил қилинган маросимда раҳбарларга қарши суиқасд уюштирилган.Портлаш оқибатида Аҳмад Қодиров ҳалок бўлган, орадан бир неча йил ўтиб унинг ўғли Рамзан Қодиров Чеченистон президенти лавозимини эгаллади.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |