Аҳмад Танбал (ёки Султон Аҳмад Тамбал; 1504-йилда қатл этилган) — Умаршайх Мирзо вафотидан кейин ёш Фарғона ҳукмдори Бобурнинг энг ишонган бекларидан бирига айланган ҳарбий амалдор. Бироқ кейинчалик Аҳмад Танбал ҳокимият учун кураш бошлаб Бобурнинг асосий душманларидан бирига айланган. Бобур ўзининг Бобурнома асарида Самарқанд юриши давридаги Аҳмад Танбал билан боғлиқ хотираларини шундай эслаб ўтади:

Аҳмад Танбал
Таваллуди номаълум
Вафоти 1504
Фуқаролиги Темурийлар давлати
Касби ҳарбий амалдор
Дини Ислом

Самарқанд тахтиға ўлтурғоч, Самарқанд бекларини бурунгудек ўқ риоят ва иноят қилдим. Бизинг била бўлғон бекларни ҳам фарохўри ҳоллариға яраша тарбият ва шафқат қилдим. Султон Аҳмад Танбалнинг борасиға риоят кўпрак воқе бўлди. Ички беклар чаргасида эди, улуғ беклар чаргасида риоят қилдим

Лекин Самарқанд эгалланганидан кейин шаҳарда юз берган оғир вазиятда Аҳмад Танбал Бобурни ташлаб кетган беклардан бири бўлган. Андижонга қайтган Аҳмад Танбал Бобурнинг укаси Жаҳонгир Мирзони тахтга ўтқазиш учун кураш олиб боради. Аҳмад Танбалнинг бундан кўзлаган асосий мақсади шу орқали ҳокимиятни қўл остида тўплаш бўлган. Аҳмад Танбал шу мақсадда Узун Ҳасан билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Самарқанддан ортга қайтган Бобур Мирзога енгилганидан кейин ҳам узоқ вақт душманлик йўлини давом эттирган. Хусусан, Бобурнома асарида яна шундай маълумотлар бериб ўтилади:

Бошимда дувулға бўрки эди. Танбал бошимға чопди, бошим қилич зарбидан карахт бўлди. Бовужидким, дувулға бўркининг бир тори кесилмади, бошимға хейли яра бўлди[1]…

1501—1504-йилларда Бобур Мирзо Аҳмад Танбалга қарши курашлар олиб боради[2]. Шайбонийларнинг ҳарбий юришлари вақтида Аҳмад Танбал Андижонда 1504-йили Шайбонийхон томонидан қатл этилган.

Манбалар

  1. ↑ Рустамжон Умматов. Ғазнаи Намангон. Тошкент: Шарқ — 72-бет. 
  2. ↑ „Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)“ (ру-РУ). www.зиёуз.уз (2017-йил 25-январ). Қаралди: 2023-йил 8-август.