Аҳмад Зарруқ (арабча: أحمد زروق‎‎), шунингдек, Имом аз-Зарруқ аш-Шозилий (Аḥмад ибн Аḥмад ибн Муḥаммад ибн ‘Īса) (1442—1493) номи билан ҳам танилган, 15-асрда яшаган марокашлик Шозилий сўфий, фослик ҳуқуқшунос ва авлиё[1][2]. Ислом тарихидаги энг кўзга кўринган ва етук ҳуқуқшунос, назариётчи ва ма’навиятли олимлардан бири саналиб, ба’зилар уни ўз даврининг янгиловчиси (мужаддид) деб билишган. Биринчи бўлиб „Олимлар ва авлиёларни тартибга солувчи“ (муҳтасиб ал-уламо ва ал-авлиё) фахрий унвонига сазовор бўлган[3]. Унинг зиёратгоҳи Ливиянинг Мисрата шаҳрида жойлашган. Нома’лум жангарилар қабрни қазиб олиб, масжиднинг ярмини ёқиб юборишган.

Ҳаёти

Зарруқ 1442-йил 7-июнда (Ислом тақвими бўйича 846-йилнинг 22-муҳаррами), Шайх Абдуллоҳ Ганнуннинг сўзларига кўра, Марокашнинг тоғли ҳудудида жойлашган Тиливан вилоятидаги қишлоқда туғилган[4]. Фос ва Таза ўртасидаги ҳудудда яшаган Барнусийнинг Бербер қабиласидан бўлиб, туғилганининг дастлабки етти кунида онасидан ҳам, отасидан ҳам етим қолган. Уни моҳир ҳуқуқшунос бувиси тарбиялаган ва биринчи устози бўлган. Зарруқ моликий мазҳабининг охирги энг кўзга кўринган олимларидан бири бўлса-да, шозилий тасаввуф шайхи ва Шозилий тариқатининг Зарруқийя оқими асосчиси сифатида кўпроқ танилган. Муҳаммад ал-Жазулийнинг замондоши бўлган.

„Зарруқ“ (маъноси „кўк“) тахаллуси билан фиқҳ, араб тили, Муҳаммад пайғамбар ривоятлари каби ан’анавий ислом илмларини ўрганиб, бир қанча мавзуларда йирик асарлар ёзган. Энг машҳур асарлари, авваламбор, Қавоид ат-тасаввуф (Тасаввуф асослари), Моликий фиқҳига оид шарҳлари ва ибн Атоуллоҳнинг Ҳикомига қилган шарҳларидир. Шарқда Макка, Тиҳама, ва Мисрга бориб, Ливиядаги Мисратада истиқомат қилган ва шу ерда 899-йилда (1493) вафот этган. Ливиядаги Мисратада дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ Эл-Роуайҳеб, Кҳалед. Исламиc Интеллеcтуал Ҳисторй ин тҳе Севентеэнтҳ Cентурй (эн). Cамбридге Университй Пресс, 2015-07-08 — 248-бет. ИСБН 9781107042964. 
  2. ↑ Сcотт Алан Кугле, Ребел Бетwеэн Спирит анд Лаw, Индиана Университй Пресс, 2006, ИСБН 0-253-34711-4, п. 7
  3. ↑ „Зайтуна Cоллеге Перенниал Фаcултй“. 2015-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-январ.
  4. ↑ Сcотт Алан Кугле, Ребел Бетwеэн Спирит анд Лаw, Индиана Университй Пресс, 2006, ИСБН 0-253-34711-4, п. 8

Адабиётлар

  • Сcотт Алан Кугле, Ребел Бетwеэн Спирит Анд Лаw: Аҳмад Зарруқ, Саинтҳоод, Анд Аутҳоритй ин Ислам, Индиана Университй Пресс, 2006, ИСБН 978-0-253-34711-4
  • Али Фаҳми Кҳашим, Зарруқ, тҳе Суфи: А гуиде ин тҳе wай анд а леадер то тҳе трутҳ : а биограпҳиcал анд cритиcал студй оф а мйстиc фром Нортҳ Африcа
  • Салаҳ Ҳуссеин Ал-Ҳоудалиэҳ, "Виситатион анд Макинг Воwс ат тҳе Шрине оф Шайкҳ Шиҳаб Ал-Дин," Жоурнал оф Исламиc Студиэс, 21,3 (2010), 377–390.

Ҳаволалар

  • Заинеб С. Истрабади, Қаwа’ид ал-Тасаwwуф, Тҳе Принcиплес оф Суфисм, аннотатед транслатион wитҳ интродуcтион, Пҳд тҳесис wитҳ эхтенсиве информатион он ҳис лифе, тимес, cонтемпорариэс анд интерпретатион оф тҳе техт (пдф-филе) [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 9 Марч 2016 санасида архивланган)
  • Фоундатионс оф тҳе спиритуал патҳ бй Сиди Аҳмад Зарруқ, транслатед бй Ҳамза Юсуф (пдф-филе) [2]