Ahmad al-Kuroniy
Qiyofa
Аҳмад ал-Куроний | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1410-йил (ҳижрий 813-йил) |
| Вафоти |
милодий 1488-йил (ҳижрий 893-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | ҳарбий суд бошқарувчиси |
Аҳмад ал-Куроний милодий 1410-йил (ҳижрий 813-йил)да туғилиб, 1488-йил (893-йил)да Константинополда вафот этган. Аҳмад ибн Исмоил ибн Усмон ибн Аҳмад ибн Рашид ибн Иброҳим аш-Шаҳрузурий, ал-Ҳамадоний, ат-Табризий ал-Куроний, сўнгра ал-Қоҳирий, аш-Шофиъий, сўнгра ал-Ҳанафий (Шарафуддин, Шиҳобуддин) — Рум уламоларидан бўлган. Ҳарбий судни, сўнгра фатво чиқарувчи идорани бошқарган.
Асарлари
- „Шарҳу Саҳийҳи-л-Бухорий“ („Саҳийҳ ал-Бухорий“гашарҳ");
- „Кашфу-л-асрор ан қироати-л-аъиммати-л-ахёр“ („Фозилимомлар қироати ҳақидаги сирларнинг кашф этилиши“);
- „Шарҳужамъи-л-жавомиъ фи усули-л-фиқҳ“ („Усул ал-фиқҳ ҳақидаги тўпламлартўламига шарҳ“);
- „Ғояту-л-амонийфи тафсири-л-каломи-р-раббоний“(„Раббоний калом тафсири ҳақидаги эҳтиёткорликдан кўзланганмақсад“);
- „Қасида фи илми-л-аруз“ („Аруз илми ҳақида қасида“);
- „ал-Кавсар ал-жорий фи аҳодиси-л-Бухорий“ („Бухорий ҳадислариҳақида жорий кавсар“)[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 60-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |