Аҳмад ал-Рифоий мажмуаси (арабча:ضريح أحمد الرفاعي), шунингдек Даргоҳ Сайид Аҳмад Кабир Рифоий (форсча ::درگاه سید احمد کبیر رفاعی) номи билан ҳам танилган, Аҳмад ал-Рифоийга бағишланган сўфий диний мажмуаси. Ироқнинг Майсан вилояти, Ар-Рифоий туманида жойлашган. У Рифоий сўфийлик тариқати асосчисига атаб қурилган[1]. Иншоот масжид, ҳадра хонаси ва Аҳмад ар-Рифоий мақбарасидан иборат[2].

Аҳмад ал-Рифоий мажмуаси
Арабча:ضريح أحمد الرفاعي
Ahmad al-Rifoiy majmuasi is located in Iraq
Ahmad al-Rifoiy majmuasi
Аҳмад ал-Рифоий мажмуасининг жойлашуви
Умумий маълумот
Мақоми очиқ
Тури мақбара, зиёратгоҳ
Координаталар 31°41′37.932″Н 46°40′28.421″Э / 31.69387000°Н 46.67456139°Э / 31.69387000; 46.67456139

Тарихи

Бино Аҳмад ар-Рифоийнинг зиёратгоҳи сифатида қурилган, бироқ бинонинг тарихи ҳақида кўп нарса маълум эмас. Бино ҳақидаги дастлабки маълумотлардан бири мусулмон сайёҳи Ибн Баттутага тегишли бўлиб, у 1326-йилда қабрни зиёрат қилган[3] ва Аҳмад ар-Рифоийнинг авлоди бўлган васий Шайх Аҳмад Кавжак билан учрашган[4][3]. Шунингдек, у зиёратгоҳни кенг йўлакка эга деб таърифлайди. Кўп йиллар ўтгач, Усмонли султони Абдулҳамид ИИ диний мажмуани қайта тиклашга буйруқ берган[4].

Архитектураси

Бинонинг асосий кириш эшиги иккита яхлит арк билан ўралган. Ҳовли олдида зиёратгоҳнинг ўнг ва чап томонида хоналар жойлаштирилган[5]. Зиёратгоҳнинг асосий эшиги темирдан ясалган[5]. Аҳмад ар-Рифоий қабри зиёратгоҳнинг ўртасида, тик ёғочдан ясалган ва бронза тўр билан қопланган ёғоч зариҳ остида жойлашган[5]. Зиёратгоҳнинг деворлари италян алебастри билан қопланган. Ҳадра хонасининг майдони 10 квадрат метрни ташкил қилади[5].

Яна қаранг

Манбалар