Аҳмад ибн Исъҳоқ ибн ал-Ҳасан ибн Жобир ас-Сурморо (Абу Исъҳоқ) — имом, зоҳид ва шижоатли инсон бўлган. Ўз замонида шижоатда кучли бўлиб, кофирларни ўлдирган. Унга нисбатан, Исломда ушбу соҳада унга тенг келадиган шижоат соҳиби йўқ деган сўзларни ишлатишган. „Тарихи Бухоро“ („Бухоро тарихи“)да унинг шижоати ҳақида уч варақда маълумотлар келган. У уламолардан, ундан эса бошқалар ривоят қилганлар. Милодий тахминан 856-йил (ҳижрий 242-йил)да вафот этган[1].

Аҳмад ибн Исъҳоқ ибн ал-Ҳасан ибн Жобир ас-Сурморо
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 856-йил (ҳижрий 242-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси имом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 69-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.