Аҳмад бахши Матназар ўғли (1891-йил, Хоразм — 1937-йил, Манғит қишлоғи, Амударё тумани, Қорақалпоғистон АССР, СССР) — ўзбек халқ достончиси. Хоразм достончилик мактаби вакили. Суяв бахшининг шогирди, ўзи ҳам шогирдлар етиштирган. Хоразм „Гўрўғли“ туркуми, „Ошиқ Ғариб“, „Саёдхон ва Ҳамро“ достонларини куйлаб келган. Нашр этилган „Қирқ минг“ достони ундан ёзиб олинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил