Аҳмад бин Осим – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абу Али. Бишр Ҳофий, Сарий Сақатий, Ҳорис Муҳосибийнинг яқин сафдоши. Фузайл бин Иёз билан суҳбатда бўлган. Аҳмад бин Абулҳаворийнинг устози. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.