Аҳмад бин Ваҳаб (ваф. 883) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абу Жаъфар. Бас­ралик шайхлардан. Бағдодга сафар қилиб, бир муддат Шунизия масжидида таваккул билан ибодат қилган. Абу Ҳотам Аттор билан суҳбатда бўлган. Абу Яъқуб Зайётнинг пири. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.