Аҳмад ибн Ҳарб (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳарб Найсобурий) — Нишопурнинг таниқли зоҳиди ва муҳаддиси.

Хуросон фақиҳи ва шайхларининг оқсоқолларидан бири бўлган Аҳмад ибн Ҳарб “ал-Арбаин”, “Китобуз-зуҳд” ва “Иялуллоҳ” каби ҳадис ва тасаввуфга оид асарлар ёзган. Бироқ унинг бирорта асари бугунги кунгача етиб келмаган. У Яҳё ибн Муоз ар-Розийнинг устози, Суфён ибн Уяйнийнинг шогирди эди. Бир муддат Туркистонда ғайримусулмон туркларга қарши жиҳодда қатнашган. Маккада ҳам истиқомат қилган. У Аҳмад ибн Ҳанбал даврида Бағдодга ташриф буюриб, у ерда дарс берган. Исломнинг олтин асрида 234-йилда (милодий 849-йил) 85 ёшида вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ „Аҳмад ибн Ҳарб“. المکتبة الاسلامیة.

Ҳаволалар