Аҳмадали Ризаэв (12.03.1912, Фарғона вилояти , Марҳамат тумани — 2005-йил, 5-май .[манба керак]) — совет махфий хизмати арбоби, партия ва давлат арбоби, Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси биринчи котиби (1956—1962).

Аҳмадали Ризаев
 Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси 1-секретари
Мансаб даври
1956-йил май – 1962-йил май
Ўтмишдоши Наси Махмудов
Вориси Назар Матчонов
Андижон вилояти Ижроия қўмитаси раҳбари
Мансаб даври
1955-йил – 1956-йил май
Ўтмишдоши Эргаш Ашуров
Фарғона вилояти Ижроия қўмитаси раҳбари
Мансаб даври
1953-йил октябр – 1955-йил
Вориси Фахриддин Шамсиддинов
Андижон вилояти Ижроия қўмитаси раҳбари
Мансаб даври
1951-йил август – 1952-йил сентабр
Вориси Эргаш Ашуров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1912-йил 12-март
Марҳамат, Фарғона вилояти, Россия империяси
Вафоти 5-январ 2005-йил(2005-01-05)
(92 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

1938-йилдан ВКП (б) аъзоси. Камбағал деҳқон оиласида туғилган. 1931-йилда Андижон педагогика техникумини, 1935-йилда Ўрта Осиё давлат университетининг биринчи семестрини, 1953-йилда Фарғона педагогика институтининг учта курсини тамомлаган.

  • 1931—1933-йилларда ўқитувчи, мактаб мудири (Ўзбекистон ССР Мархамат тумани),
  • 1933-йил май-ноябрда таҳририят мас’ул котиби (Ўзбекистон ССР Марҳамат тумани),
  • 1933—1935-йилларда Қизил Армия хизматида, курсант, 6-ўзбек тоғ-кавказ дивизияси алоҳида алоқа отряди командири;
  • 1936—1939-йиллар — стажёр, Қорақалпоқ АССР НКВД комиссарининг ёрдамчиси;
  • 1939—1940-йилларда НКВДнинг Кегайли туман бўлими бошлиғи (Қорақалпоқ АССР),
  • 1940-йил октябр-декабр НКВДнинг Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи (Қорақалпоқ АССР),
  • 1940—1941-йилларда Қорақалпоғистон АССР Ички ишлар халқ комиссарининг ўринбосари, давлат хавфсизлиги кичик лейтенанти;
  • 1941—1942-йиллар Қорақалпоқ АССР Ички ишлар халқ комиссари,
  • 1942—1945-йилларда бошлиқ ўринбосари, НКВД полкининг махсус бўлими бошлиғи,
  • 1945—1946-йилларда Самарқанд гарнизони контрразведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
  • 1946—1948-йилларда МГБ Ленинский шаҳар бўлими бошлиғи (Андижон вилояти),
  • 1948—1951-йилларда Ўзбекистон Компартияси (б) Ленин тумани қўмитаси биринчи котиби;
  • 1951-йил март-август ойларида Ўзбекистон КП (б) Андижон вилоят қўмитаси котиби,
  • 1951—1952-йилларда Андижон вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси,
  • 1953—1955-йилларда Фарғона вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси,
  • 1955—1956-йилларда Андижон вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси раиси,
  • 1956—1962-йилларда Ўзбекистон Компартияси Бухоро вилоят қўмитаси биринчи котиби,
  • 1962-йилда Ўзбекистон Компартияси Қўқон шаҳар қўмитаси биринчи котиби (Фарғона вилояти) каби мас’ул лавозимларда меҳнат қилган.

СССР Олий Кенгашининг 4-6-чақириқ депутати.

Мукофотлар ва унвонлар

Ленин (1957), Қизил Юлдуз (1949), Меҳнат Қизил Байроқ (1949), Иккинчи даражали Ватан уруши (1945) орденлари билан мукофотланган.

Манбалар

  • Петров Н. В. Кто руководил органами госбезопасности, 1941—1954 гг.