Аҳмади (Ал-Аҳмади) — Қувайтдаги шаҳар. Аҳолиси 105 минг киши (1985). Нефтни қайта ишлаш ва сувни чучуклаштириш заводлари мавжуд. Аҳмадида нефт экспорт қилинадиган Мина ал Аҳмади порти бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил