Ahmadiya
Аҳмадия — ХИХ аср охирида Ҳиндистонда вужудга келган диний ҳаракат. Мирза Ғулом Аҳмад Кодиёний (1835-1908) асос солган. У ХИХ асрнинг 70-йилларида Панжоб мусулмонлари ўртасида йирик уламо ва авлиё сифатида ном чиқарган. Ислом тарихи ва илоҳиёт бўйича бир неча асар ёзган. 1891-йилда „Анжумани Аҳмадия“ диний ташкилотини тузган. Издошлари уни „пайғамбар“, деб эълон этган. Вафотидан кейин унинг ўрнига Ҳаким Нуриддин қолган. Башар Аҳмад ибн Ғулом ҳам таниқли аҳмадия арбобларидан ҳисобланади, „Сийрат ул Маҳдий“ („Маҳдийнинг ҳаёт йўли“), „Калимат улфадл“ („Ажратувчи сўз“) ва бошқа китоблари бор.
Аҳмадийлик: Ғайриисломий моҳият ва диний-сиёсий мазмунга эга аҳмадийлик (баъзи манбаларда „қодиёнийлик“) ҳаракатига Ҳиндистоннинг Панжоб вилояти Қодиён қишлоғида таваллуд топган Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний (1835-1908) томонидан асос солинган. Ғулом Аҳмаднинг ислом асосларидан четлашишига ва ғайриисломий ғояларни яратишига замин яратган бир қатор омилларни қайд этиш мумкин. Хусусан, Ғулом Аҳмад табиб отасидан тиббиётга оид илмларни ўзлаштирган бўлсада, диний илмларни ҳеч кимга шогирд тушмай мустақил ўрганган. Ғулом Аҳмаднинг ўғли Маҳмуд Аҳмад ибн Ғулом отаси ҳақидаги „Сийрат ул-Маҳдий“ („Маҳдийнинг ҳаёт йўли“) номли китобида унинг илм олишда бирорта устози бўлмаганини ёзгани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади. Ғулом Аҳмаднинг ёшлигидан ҳиндуийлик, яҳудийлик, христианлик ақидалари билан танишгани ҳам унинг дунёқарашига кучли таъсир ўтказган. Унинг ўзини ҳиндуийларнинг Аватари (ҳиндуийлик таълимотига кўра, Худонинг Ердаги кўриниши), яҳудийларнинг Машиаҳи (яҳудийликка кўра, Исроил халқи ва инсониятни қутқариш учун Яратган томонидан юборилади, деб ишониладиган Довуд пайғамбар авлодидан бўлган шоҳ), христианларнинг халоскори ва буддавийларнинг Майтреяси (буддавийлар томонидан ерда пайдо бўлиши кутиладиган илоҳ) деб эълон қилгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. Бу бир томондан, ушбу таълимотнинг мазкур динларнинг ғоялари қоришмасидан иборат эканинни ва иккинчи томондан, Ғулом Аҳмад исломга мутлақо ёт бўлган ақида ва жамоага асос солганини кўрсатади. Жамоа дастлаб, баъзи мустамлакачи давлатларнинг маълум мақсадли режаси асосида юзага келиб, уларнинг ҳимояси остида шаклланган. Унинг ҳаёт йўлини қунт билан ўрганиб чиққан уламоларимиз, аввал бошда Панжоб вилоятига бостириб кириб, ўрнашиб олишга муваффақ бўлган инглиз мустамлакачиларига сидқидилдан хизмат қилгани, фаолиятини дастлаб исломга чақириқ билан бошлаб, атрофига мухлислар орттиргач, ўзини Аллоҳ томонидан юборилган „мужаддид“ (динни янгиловчи — реформатор) деб даъво қила бошлаганини таъкидлашади. Кейинчалик эса эргашувчилари кўпайгач, аввалдан режалаштирилган мақсадга кўра, кутилган Маҳдий ва ваъда қилинган Масиҳ, сўнгра пайғамбарлик даъвоси билан чиққан, ҳатто унинг пайғамбарлиги Муҳаммад (с.а.в.) нубувватидан ҳам аъло ва юксак экани эълон қилинган. Асли марокашлик таҳлилчи Идрис Шомихнинг „Қодиёнийлик — мустамлакачилик маҳсули“ мақоласида таъкидланишича, 1869-йилда Британия қироллиги Ҳиндистонадаги вазиятни таҳлил қилиш мақсадида ушбу мамлакатга бир гуруҳ олим ва дин уламоларини юборган. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳукуматга тақдим этилган ҳисоботда Ҳиндистондаги мусулмонлар ўз раҳбарларигагина бўйсуниши, агар „Илоҳий илҳом“ соҳиби бўлган бирор янги диний раҳнамо бўлса, унинг ортидан кўплаб одамлар эргашиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя баён этилган. Мутахассислар айнан шу хулосага таянииб, динни янгилаш байроғи остида мусулмонларни Британия империясига тобе бўлишга чақирувчи, Ватан мустақиллиги учун кураш туйғусини сўндирувчи янги ҳаракатни шакллантириш режаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинганини қайд этадилар. Ғулом Аҳмад ўз фаолиятини аввалдан пухта ишланган режа асосида тизимли равишда амалга ошириб боргани, ўз асарларида мустамлакачиларга нисбатан юксак эҳтиром билан муносабатда бўлгани ҳам бундай хулосаларнинг ўринли эканини кўрсатади. Ўзига икки марта инглиз тилида ваҳий юборилгани, уларни ёш йигит суратидаги бир инглиз одам келтириши борасидаги иддаоси ва Ҳиндистон халқи озодликка эришиши йўлида ҳаракат қилган бир вақтда Ғулом Аҳмаднинг аксинча, Ватанни озод қилиш йўлидаги урушларни қоралаб, мустамлакачи ҳукмдорларга содиқ бўлишга чақиргани бир томондан, унинг мустамлакачи хожаларини улуғлаш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаганини, иккинчи томондан, ҳаракат ортида аслида қандай кучлар турганини фош қилади[1].
Яна қаранг
- Фазл масжиди аҳмадия масжидларидан бири
Манбалар
- ↑ Айдарбек Тулепов. Ислом ва ақидапараст оқимлар, 2-нашр, Тошкент: «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош тах,ририяти, 2013.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |