Ahmadjon Ibrahimov
Аҳмаджон Ибраҳимов (1902-йилда туғилган — 1938-йил 5-октябрда вафот этган) — Андижон шаҳри партия коммитети аъзоси, Озиқ-овқат коммитетининг Боғдод туманидаги вакили, Қудаш қишлоғида вилоят молия бўлимининг молияв агенти, Қўқон шаҳрида терига ишлов берувчилар уюшмасининг раиси. Андижон шаҳрида округ касаба союзи раиси, Норин раёни МТС директори[1].
| Аҳмаджон Ибраҳимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1902-йил Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти, СССР |
| Вафоти |
5-октябр 1938-йил Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1921—1937-йиллар |
Ҳаёти ва таълими
Аҳмаджон Ибраҳимов 1902-йилда туғилган Қўқон шаҳрида таваллуд топган. СССР Олий ҳарбий суди сайёр мажлисиниг 1938-йил 5-октябр санасидаги йиғилишида отишга маҳкум қилинган[2].
У Қўқон шаҳри (Фарғона вилояти)даги 1-босқичли ислом мактабида таҳсил олган[3]. 1926-йил сентябр—1927-йил ноябр ойларида Тошкентда ВССПС Ўрта Осиё бюросида курсант сифатида таълим олган.
Фаолияти
Аҳмаджон Ибраҳимов 1928-йилнинг март ойида Андижон шаҳар комсомол комитети томонидан партия сафига қабул қилинган. 1921-йил октябр—1922-йилнинг феврал ойлари оралиғида Қўқон уездига қарашли Яйпан қишлоғи касаба уюшмасида котиб сифатида фаолият олиб борган. 1922-йил феврал—1923-йил июн ойларида вилоят озиқ-овқат комитетининг Боғдод туманидаги вакили сифатида ишлаган[3].
1923-йил июл—1924-йил январ орасида Қудаш қишлоғида вилоят молия бўлимининг агенти лавозимида меҳнат қилган. 1924-йилнинг феврал—декабр ойлари оралиғида Қўқон шаҳри терига ишлов берувчилар уюшмасининг раиси бўлган ҳамда 1924-йил декабридан 1926-йил сентябр ойигача эса вилоят бўйича шу лавозимда фаолият юритган[3].
1927-йил ноябр—1929-йил январ — Андижон шаҳрида округ касаба союзи раиси; 1930-йил сентябр—1931-йил июл — „Ўзбек савдо“нинг Андижон шаҳридаги вакили; 1931-йил июл—1933-йил март — Янгиқўрғон тумани ижроия комитети раисининг ўринбосари; 1933-йил март—1934-йил феврал — Чуст тумани ижроқўмитаси раисининг ўринбосари. 1934-йил феврал—1936-йил майгача ҳудди шу туманда МТС директори; 1936-йил июн—1937-йил 18-май — Норин тумани МТС директори каби лавозимларда ишлаб келган[3].
Адабиётлар
- Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.