Аҳмаджон Одилов (1925-йил 1-май, Наманган уезди — 2017-йил 27-сентябр, Наманган вилояти) — ўзбек сиёсат арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1965), КПСС Марказий Қўмитаси аъзоси (1966—1971). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор.

Аҳмаджон Одилов
Файл:Аҳмаджон Одилов.жпг
Одилов (1975)
Таваллуди 1-май 1925-йил
Вафоти 27-сентябр 2017-йил(2017-09-27)
(92 ёшда)
Поп тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари «Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»

Одилов 1980-йиллар ўртасида СССР прокуратураси терговчилари — Телман Гдлян ва Николай Иванов бошчилигидаги тергов гуруҳи томонидан „пахта иши“ бўйича айбланиб қамалган. 1991-йилда қамоқдан озод этилган, аммо 1993-йилнинг июнида яна ҳибсга олинган. Шу билан 2008-йилнинг 5-июнида 83 ёшида қамоқдан озод этилган.

Одилов 2017-йилнинг 27-сентябрида Наманган вилояти Поп туманидаги уйида 92 ёшида вафот этган[1][2].

Мукофотлари

Китоблар

2019-йилда наманганлик ёзувчи Ортиқали Номозов қаламига мансуб Аҳмаджон Одилов ҳақидаги „Одиловни отмоқчи эдилар“ номли китоб „Янги китоб“ нашриёти томонидан чоп этилган. Китобда қамоқхонадаги азоб-уқубатлар, кечинмалар, маҳбуслар иродасини синдириш, уларни жисман йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар акс эттирилган[3].

Манбалар