Аҳмаджон Шукуров (1909-йил, 6-май, Фарғона вилояти Шаварди қишлоғи — 1990.14.5, Бешариқ) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, сержант. Урушгача совхозда ишлаган. 1942-йилдан фронтда. 336-ўқчи полки (Брянск фронти, 63-армиянинг, 5-ўқчи дивизияси) пулемётчиси. Орёл вилоятидаги ҳужум операцияси чоғида Подмаслово ва Золотарёва қишлоқлари учун бўлган жангда кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1943). 1944-йил жароҳати туфайли армия сафидан бўшатилган. Урушдан сўнг қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил