Ahmadjon Shukurov (xonanda)
Аҳмаджон Шукуров (1949.26.2, ҳозирги Пешку тумани) – хонанда, Ўзбекистон (1992) ва Қорақалпоғистон (1993) халқ артисти. Бухоро педагогика институтини тугатган (1973). Илк санъат сабоқларини отаси шоир Шукур Азизийдан олган. Кейинчалик унга Ф.Тўраев, О.Атоев, Ф.Умаров, К. Отаниёзовлар устозлик қилишган. Ўзбек давлат филармонияси (1970—73), Ўзтелерадиоқўмитасининг хор жамоаси (1973—77), „Баҳор“ ансамбли (1977—86) яккахон хонандаси, „Зарафшон“ ансамбли ташкилотчиларидан ва биринчи бадиий раҳбари (1986—98), Бухоро театри директори ва бадиий раҳбари (1998—2002), Ўзтелерадиокомпаниясининг „Маънавият“ студияси катта муҳаррири (2002-йилдан). Жозибали, майин овоз соҳиби. Бухоро—Самарқанд хонандалик мактаби вакили. Репертуаридан ўзбек мумтоз („Насри Уз зол“, „Гулузорим“, „Чорзарб“ ва бошқалар) ва халқ (Мавриги туркумлари, жумладан, „Сарахбори Жавони“ ва бошқалар), шунингдек, ўзи басталаган („Ўртади“, Ҳусайн Бойқаро шеъри; „Лазиз“, Ҳувайдо; „Гулгул“, Холис; „Танлаганим“, Н.Нарзуллаев ва бошқалар) ашула ва қўшиқлари ўрин олган. Ш., шунингдек, рақсбоп қўшиқ („Биё ёр“, „Айтинг“) ва рақс қуйлари („Бухороча тарона“ ва бошқалар), „Маликаи Бухорхудот“ мусиқали драма муаллифи. Ижролари 3 грампластинка („Чорзарб“, 1971; „Баҳорим“, 1980; „Нозлигим“, 1985) га ёзилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |