Усмонов Аҳмаджон Тугилович (ўзбекча: Усмонов Аҳмаджон Тугилович; 14-январ 1957-йил, Самарқанд) — 2013-2016-йилларда — Тошкент вилояти ҳокими[1], 2006-2013-йилларда Андижон вилояти ҳокими бўлган.

Усмонов Аҳмад Тугилович
Усманов Аҳмад Тугилович
Тошкент вилояти ҳокими
Мансаб даври
1-апрел 2013-йилдан – 4-феврал 2016-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Рустам Холматов
Вориси Содиқ Абдуллаев
Андижон вилояти ҳокими
Мансаб даври
10-октябр 2006-йилдан – 1-апрел 2013-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Саʻдулла Бегалиев
Вориси Шуҳратбек Абдураҳмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1957-йил 14-январ (1957-01-14) (69 ёш)
Самарқанд, Қўшработ тумани, Ўзбекистон ССР, СССР
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni
Унвони Генерал-маёр

Таржимаи ҳол

Та'лим

1981-йилда Самарқанд давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

1974—1976-йилларда Жиззах вилояти Октабр тумани „Уч қаҳрамон“ қишлоқ кенгашининг котиби, 1981—1982-йилларда Жиззах вилояти Арнасой туманидаги „Рокосовский“ давлат хўжалигининг юристи, 1982—1983-йилларда Жиззах шаҳрининг Ички ишлар бўлими катта инспектори, 1983—1990-йилларда Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлимининг инспектори, участка катта инспектори, 1990—1996-йилларда Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, бўлим бошлиғи, 1996—2001-йилларда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2001—2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи, 2003—2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, 2004—2006-йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2006—2013-йилларда Андижон вилояти ҳокими, 2013—2016-йилларда Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган. 2016-йил 4-февралда ишдан олинган[2][3] Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси (2006-2016).

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Президентининг Фармони[сайт ишламайди]
  2. ↑ ҳттп://сенат.уз/уз/сенатор/андижан/усманов-аҳмад.ҳтмл[сайт ишламайди]
  3. ↑ архив нусхаси, 2016-02-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-02-05