Ahmadnagar (davlat)
Аҳмаднагар — Декан (Марказий Ҳиндистон)да инқирозга юз тутган Баҳманийлар султонлиги ҳаробалари ўрнида вужудга келган ўрта аср ҳинд давлати. 1490-йилда Баҳманий давлатининг Жуннор вилоятидаги ноиби Малик Аҳмад ўзини низомшоҳ унвони билан мустақил ҳукмдор деб эълон қилган. Аҳмаднагар шаҳри (1494-йил асос солинган) Аҳмаднагар давлатининг пойтахти бўлган. ХВИ аср охири ХВИИ аср бошида Аҳмаднагар Бобурийлар билан узоқ урушлар олиб борган. 1636-йил Аҳмаднагарни Шоҳжаҳон бутунлай эгаллаб, ўғли Аврангзебни Деканга ноиб этиб тайинлаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |