Ahmadobod

Аҳмадобод — Ҳиндистон ғарбидаги шаҳар. Гужарот штатининг маъмурий ва иқтисодий маркази. Аҳолиси 2,9 млн. киши (1991-йил, шаҳар атрофи билан). Мамлакатнинг савдо ва молия марказларидан бири; йирик транспорт йўллари тугуни. 1411-йилда Гужарот султони Аҳмадшоҳ томонидан барпо этилган. ХВ- ХВИ асрларда Аҳмадобод Ҳиндистонда муҳим савдо ва саноат аҳамиятига эга бўлган, ўз ҳунармандчилиги ва ажойиб меъморий иншоотлари билан шуҳрат қозонган. ХВ асрда қурилган катта Жоме масжиди, зафар тоқи — Тин Дарвозаси (ХВ аср) ва ўймакорлик билан ишланган ёғоч уйлар (ХВИ- ХВИИ асрлар) сақланган. Аҳмадобод газлама саноатининг (Бомбайдан кейинги) йирик маркази; пахта тозалаш, ипак (жумладан сунъий ипак) ва бошқа енгил саноат тармоқлари тараққий қилган. Кимё саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик (кимхоб тўқиш, заргарлик, ёғоч ва суякдан ўймакорлик буюмлари ясаш) ривожланган. Шаҳарда университет бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |