Аҳмадшоҳ (1897-1930) — Эронда ҳукм сурган Қожарлар сулоласининг сўнгги шоҳи (1909 -1925). Эрон сиёсий ҳаётида сезиларли рол ўйнамаган. Ҳарбий вазир Ризохон уни давлат ишларидан четлатиб қўйгани туфайли, кўп вақтини чет элда ўтказди. Тахтдан туширилгач (1925-йил октабр), Қожорлар сулоласи ўрнига Паҳлавийлар сулоласи ҳокимият тепасига келди. Аҳмадшоҳ Франсияда вафот этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил