Аҳмед Абдаллаҳ Абдеремане (арабча: أحمد عبد الله عبد الرحمن‎‎, Аҳмад Абд Аллаҳ Абд ар-Раҳман, 12-июн 1919-йил – 26-ноябр 1989-йил[1]) Комор оролларининг машҳур сиёсатчиси. 1959-1973-йилларда Франсия Сенати аъзоси [2] ва 1978-йил 25-октябрдан 1989-йилгача (ўлимигача) Комор ороллари президенти бўлган[3].

Аҳмед Абдаллаҳ Абдеремане
أحمد عبد الله عبد الرحمن
1-Комор ороллари Президенти
Мансаб даври
6-июл 1975-йил – 3-август 1975-йил
Ўтмишдоши Мамлакат мустақилликка эришди, лавозим яратилди
Вориси Саид Моҳамед Жаффар
Мансаб даври
25-октябр 1978-йил – 26-ноябр 1989-йил
Ўтмишдоши О'зи, Ҳарбий-Сиёсий Бошқарманинг раисларидан бири сифатида
Вориси Саид Моҳамед Джоҳар
Комор ороллари Федератив ва Ислом Республикаси ҳарбий-сиёсий бошқармаси раисларидан бири
Мансаб даври
23-май 1978-йил – 25-октябр 1978-йил
Ўтмишдоши Лавозим янги яратилган
Вориси Лавозим ё'қ бо'лган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-июн 1919-йил
Домони, Анжоуан
Вафоти 26-ноябр 1989-йил(1989-11-26)
(70 ёшда)
Морони, Комор ороллари
Ўлим сабаби Суиқасд, ўқдан яраланган
Сиёсий партияси Комор ороллари Демократик Иттифоқи, кейин Тараққиёт учун Комор ороллари Иттифоқи

Президентликдан олдинги ҳаёти

Абдаллаҳ Анжоуан оролидаги Домони шаҳрида туғилган[4]. У 1940-йилларда Комор ороллари ҳали Франсия таркибида бўлганида давлат ишларида пайдо бўла бошлаган. 1949-йилдан 1953-йилгача давлат умумий кенгаши раиси, 1970-йилларда эса депутатлар палатасининг раиси бўлган[5].

Биринчи президентлик

1972-йилда Абдаллаҳ Комор оролларининг ҳукумат кенгаши президенти ва Бош вазири бўлди[6]; у бу лавозимда 1975-йил 6-июлгача, Комор ороллари Франсиядан мустақил бўлгунга қадар хизмат қилди[7]. Абдаллаҳ мустақил оролларнинг биринчи президенти бўлди, бироқ 1975-йил 3-августда давлат тўнтаришида Саид Моҳамед Жаффар томонидан ағдарилди[8]. Жаффар ҳам, ўз навбатида, 1976-йилда Али Соилиҳ томонидан тахтдан ағдарилади[9].

Иккинчи президентлик

Абдаллаҳ (сургунда Франсиянинг Париж шаҳрида яшаган) 1978-йил 13-майда ёлланма Боб Денард томонидан уюштирилган тўнтаришнинг номинал раҳбари бўлган[8]. Саид Аттҳоумани ўн кун давомида „Ҳарбий-Сиёсий Бошқарма раиси“ бўлиб ишлагандан сўнг Абдаллаҳ ва Моҳамед Аҳмад бу унвонларини эгалладилар[10]. 22-июлда уларнинг унвонлари „Бошқарма раислари“ га ўзгартирилди ва 3-октябрда Абдаллаҳ ягона раисга айланди[10]. Абдаллаҳ аслида „қўғирчоқ раҳбар“ бўлиб, ўзи қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас эди ва Комор оролларининг ҳақиқий ҳукмдори Президент Гвардияси қўмондони бўлиб хизмат қилган Денард бўлган[11].

25-октабрда Абдаллаҳ 2-марта Президент унвонини олди ва унга қарши қилинган учта давлат тўнтариши уринишларига қарамай, ўлимигача ўз лавозимида қолди[12]. 1982-йилда Абдаллаҳ барча партияларни тугатди ва янги партия, „Тараққиёт учун Комор ороллари Иттифоқи“ (УCП) тузилди[13]. Комор ороллари бир партияли давлатга айланди. УCП ягона қонуний партия бўлиб, режим диктатурага айланди. Мамлакат ёлланма аскарлар томонидан назорат қилинди ва турли тўнтариш уринишлари олди олинди. Бу даврда режимнинг баъзи мухолифлари қатл қилинди ёки йўқ бўлиб кетди. Сайловда иштирок этишга рухсат берилган ягона номзод Аҳмад Абдаллаҳ 1984-йил 30-сентябрда қайта сайланди ва унинг партияси 1987-йил 22-майда Федерал Мажлисдаги барча ўринларни қўлга киритди[9][13]. Бу вақт ичида Денард Комор оролларидаги энг йирик ер эгасига айланиб, Комор ороллари иқтисодиётини талон-тарож қилишни давом эттирди ва барча энг яхши ерларни эгаллаб олди. Кейинчалик у бу жойларни тропик иқлимдан баҳраманд бўлишни истаган бадавлат Ғарб сайёҳлари учун ҳашаматли меҳмонхона курортларига айлантирди[14]. 

Суиқасд

1989-йил 26-ноябрда Абдаллаҳ ўзининг Моронидаги офисида баҳс бўлаётган вазиятда отиб ўлдирилди. Одатда, Денард Абдаллаҳни Президент гвардияси қўмондони лавозимидан четлатишга урингани учун ўлдирган, деб ишонилади[15].

1999-йилда Парижда Абдаллаҳнинг ўлдирилиши бўйича судда Денард Абдаллаҳни Али Соилиҳнинг ўгай акаси Саид Моҳамед Жоҳар бошчилигида қилинган давлат тўнтариши пайтида Абдуллаҳ Жаффар томонидан ўлдирилганини даъво қилди[16]. Денард далил йўқлиги учун оқланди, чунки судя айбловчилар тарафидан фақат Денард Абдуллаҳнинг ўлдирилиши ортида турганлиги тўғрисидаги шартли иш кўрсатилди, деб ҳисоблади[17][15]. Джоҳар эртаси куни мамлакатни қўлга олди[5]. Денард Джоҳарнинг президентлик лавозимини эгаллашига тўсқинлик қилмоқчи бўлди. Аммо бу сафар Денарднинг ҳаракатларини шармандалик деб билган Франсия Денард ва унинг ёлланма аскарларини Комор оролларидан олиб чиқиш учун ҳарбий кучларни юборди.

Манбалар

  1. ↑ „Аҳмед Абдаллаҳ“. Кентих Cомпутинг. 2006-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 28-декабр.
  2. ↑ Паге он тҳе Френч Сенате wебсите
  3. ↑ „Ҳистоире дес Cоморес“. МwезиНет (2006-йил 16-ноябр). Қаралди: 2023-йил 16-сентябр.
  4. ↑ „Аҳмед Абдаллаҳ Самби | Биограпҳй & Фаcц | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом.
  5. ↑ 5,0 5,1 Сеcуритй cонcернс – Cоморос
  6. ↑ А Политиcал Чронологй оф Африcа. Тайлор & Франcис, 2001, ИСБН 1857431162, п. 92.
  7. ↑ Маётте. Cентрал Интеллигенcе Агенcй, 2006-12-29. Қаралди: 2006-йил 28-декабр (2012-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  8. ↑ 8,0 8,1 Тҳомсон Гале аутҳорс. "Cоморос Ҳисторй". Cоморос Ҳисторй. Энcйcлопедиа оф тҳе Натионс. Арчивед фром тҳе оригинал он 24 Новембер 2006. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20061124183314/ҳттп://www.натионсенcйcлопедиа.cом/Африcа/Cоморос-ҲИСТОРЙ.ҳтмл. Қаралди: 20233-09-16. 
  9. ↑ 9,0 9,1 Оттенҳеимер, Мартин; Ҳарриэт Жосепҳ Оттенҳеимер. "Ҳисторй (фром Cоморос)". Энcйcлопæдиа Британниcа. Арчивед фром тҳе оригинал он 16 Деcембер 2006. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20061216203704/ҳттп://www.британниcа.cом/эб/артиcле-1442/Cоморос. Қаралди: 2006-12-28. 
  10. ↑ 10,0 10,1 Cаҳоон, Бенжамин М „Cоморос“. Wорлдстатесмен.орг. 2006-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-сентябр.
  11. ↑ Ҳебдитч, Давид & Cоннор, Кен Ҳоw то Стаге а Милитарй Cоуп: Фром Планнинг то Эхеcутион, Неw Ёрк: Скйҳорсе, 2005 п.136
  12. ↑ Черноw, Барбара А., эд (1993). "Cоморос". Тҳе Cолумбиа Энcйcлопедиа (Фифтҳ нашри). Cолумбиа Университй Пресс. п. 615. ИСБН 0-395-62438-Х. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Тҳомсон Гале аутҳорс. "Cоморос Политиcал Партиэс". Cоморос Политиcал Партиэс. Энcйcлопедиа оф тҳе Натионс. Арчивед фром тҳе оригинал он 24 Новембер 2006. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20061124183417/ҳттп://www.натионсенcйcлопедиа.cом/Африcа/Cоморос-ПОЛИТИCАЛ-ПАРТИЭС.ҳтмл. Қаралди: 2023-09-16. 
  14. ↑ Ахелрод, Алан Мерcенариэс: А Гуиде то Привате Армиэс анд Привате Милитарй Cомпаниэс, Wашингтон: CҚ Пресс, 2013 п.78
  15. ↑ 15,0 15,1 Ахелрод, Алан Мерcенариэс: А Гуиде то Привате Армиэс анд Привате Милитарй Cомпаниэс, Wашингтон: CҚ Пресс, 2013 п.78
  16. ↑ Wорлд: Африcа Cоморос мерcенарй cлеаред оф ассассинатион ББC, 19 Май 1999.
  17. ↑ „Боб Денард аcқуиттé. Лес Cомориэнс прéсенц ау проcèс онт ҳуé ле вердиcт дес журéс де ла cоур д'ассисес“. www.либератион.фр.
Сиёсий идоралар
Ўтмишдоши:
Лавозим янги яратилган
Комор ороллари давлат раҳбари
6-июл 1975-йил–3-август 1975-йил
Вориси:
Саид Моҳамед Жаффар
Ўтмишдоши:
Лавозим янги яратилган
Бошқарма раислари
3- октябр 1978-йил–25-октябр 1978-йил
Вориси:
Лавозим ё'қ қилинган
Ўтмишдоши:
Лавозим янги яратилган
Комор ороллари Президентлари
25-октябр 1978-йил – 26-ноябр 1989-йил
Вориси:
Саид Моҳамед Джоҳар