Аҳмад Халил Себайт Муборак ал Жунайбий (арабча: أحمد خليل‎‎) — амирлик футболчиси, „Шабаб Ал-Аҳли“ клуби ва БАА терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади.

Ахмед Халил Futbol
Умумий маълумотлар
Тўлиқ исми

Ахмед Халил Себайт Мубарак ал-Джунайби

Туғилган

8-июн 1991-йил(1991-06-08) (31 ёш)

Фуқаролиги
Бўйи

180 cм

Вазни

85 кг

Позицияси

Ҳужумчи

Клуб ҳаиқда маълумотлар
Клуб

Flag OAE Шабаб Ал-Ахли

Халқаро медаллари
Осиё кубоги
Бронза Австралия 2015
3—4 ўрин БАА 2019
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Биографияси

Жамоалардаги фаолияти

У саккиз ёшида „Ал-Аҳли“ клуби (Дубай) мактабида футбол ўйнай бошлаган. 2006-2007-йилги мавсум ўрталарида у биринчи таркибга киритилган. 2007-йил 13-май куни „Ал-Ваҳда“ га (4:1) қарши ўйиннинг 89-дақиқасида у клубдаги илк голини киритган

„Ал Аҳли“ таркибида у 2008-2009, 2013-2014 ва 2015-16 йилги мавсумларда уч карра БАА чемпионига айланган- Осиё клуб турнирларида ва Форс кўрфази мамлакатлари минтақавий турнирларида қатнашган. 2015-йилда у ОЧЛ финалчисига айланган.

Жамоадаги фаолияти

Ёшлар жамоаси таркибида

15 ёшидан БАА ёшлар терма жамоаларига, 17 ёшида эса илк бор асосий жамоага чақирилган . Бир неча йил давомида у бир вақтнинг ўзида учта терма жамоада ўйнаган.

17 ёшлилар ўртасидаги Форс кўрфази кубогида (2006) 5 та гол билан чемпион ва тўпурар бўлди. 19 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатида (2008) 4 та гол билан ғолиб ва тўпурар бўлди, шу жумладан Ўзбекистонга қарши финал ўйинида (2:1) иккала гол урган ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган. . 2009-йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у чорак финал иштирокчиси ва иккита гол муаллифига айланган[1].

2010-йилда 23 ёшлилар ўртасидаги Форс кўрфази кубогининг чемпиони ва тўпурари (4 ўйинда 5 та гол) бўлган. Шунингдек, 2010-йилда у Олимпия терма жамоаси таркибида Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлган. 2010-йилда 19 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатида у чорак финал иштирокчисига айланди ва жамоасининг еттита голидан олтитасини киритган

Умуман олганда, у БАА ўсмирлар терма жамоаларида 70 дан ортиқ ўйин ўтказган.

Миллий терма жамоада

У 2008-йилнинг 10-январида Хитойга қарши ўйинда БАА катталар жамоасида дебют қилган. 2009-йил 21-январда Малайзия терма жамоаси дарвозасига биринчи голини урган.

2011-йилги Осиё Кубогида у учта ўйинда ҳам қатнашган, жамоаси бирорта ҳам гол ура олмаган ва гуруҳдан чиқа олмаган. Кейинги Осиё Кубогида, 2015-йилда у 4 та гол уриб, бронза медали соҳиби ва турнирнинг иккинчи тўпурари бўлди — у гуруҳ босқичида Қатарга (4:1) иккита гол урган.

2019-йилда у Осиё кубоги учун миллий терма жамоага киритилган. Ўз жамоасининг биринчи голини Баҳрайн терма жамоасига қарши ўйинда пеналтидан киритган. 1/8 финал доирасидаги Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда Аҳмад яна ўйиннинг 103-дақиқасида пеналтидан гол урган. Бу тўп БААга қўшимча бўлимлардан сўнг 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга ўтиш имкониятини берган[2].

Ютуқлари

2015-йилда у Осиёда „Йилнинг энг яхши футболчиси“ деб топилган.

Шахсий ҳаёти

Аҳмаднинг отаси Халил Себайт ҳам профессионал футболчи бўлиб, Қувайтда ўйнаган. Аҳмаднинг тўрт акаси ҳам футбол ўйнаган, улардан бири Файсал Халил терма жамоа сафида ўйнаган.

Халқаро ўйинларда урган голлари

2022-йил 18-феврал ҳолатида[3]
Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси
Йил Ўйинлар Голлар
2008 7 0
2009 5 1
2010 5 3
2011 12 6
2012 3 0
2013 13 8
2014 15 5
2015 13 14
2016 11 6
2017 7 2
2018 6 1
2019 8 2
Жами 105 48

Манбалар

  1. ↑ „ҳттп://www.алиттиҳад.аэ/детаилс.пҳп?ид=80565&й=2010“.
  2. ↑ Азиатская конфедерация футбола приняла решениэ не проводит матч за трете место на Кубке Азии 2019. В регламенте турнира не уточнялос, предполагалос ли вручат бронзовиэ медали игрокам команд, проигравших в полуфиналах турнира. АФC Асиан Cуп УАЭ 2019 Cомпетитион Регулатионс. — 2019. — 56 п.
  3. ↑ Роберто Мамруд. „Аҳмед Кҳалил Себаит Мубарак Ал-Жунаиби - Гоалс ин Интернатионал Матчес“. РСССФ. Қаралди: 2017-йил 16-январ.

Ҳаволалар