Аҳмет Рефик Алтıнай

Аҳмет Рефик Алтıнай (1881 — 1937) — турк тарихчиси, академик, ёзувчи ва шоир бўлиб, Биринчи жаҳон урушидан кейин Дорилфунунда тарихдан маърузалар ўқиган[1][2].

Ҳаёти

Алтıнай Вишнезаде бошланғич мактаби, Беşиктаş ҳарбий ўрта мактаби ва Кулели ҳарбий мактабида ўқиган. 1889-йилда у синфини аъло баҳолар билан тамомлаган ва ҳарбий хизматга кирган, охир-оқибатда капитан унвонигача кўтарилган. Ёш лейтенант бўлганида, Алтıнайни фронтга юбориш ўрнига унга ўқитувчилик вазифалари топширилган. Тўрт йил давомида у Топтаşı ва Соğукçэşме ҳарбий ўрта мактабларида географиядан дарс берган. 1902-йилда у франсуз тили ўқитувчиси, 1908-йилда эса тарих ўқитувчиси бўлган. 1918-йилда Алтıнай Истанбул Дорилфунунида тарихдан дарс бера бошлаган ва кейинги йили Туркия тарих профессори этиб тайинланган[3].

Биринчи жаҳон урушидан кейин Аҳмет Рефик уруш давридаги қирғинлар ҳақида ҳикоя қилувчи Икки қўмита икки қатл (İки Комите ики Китâл) асарини ёзди. Рефик ҳар икки томон содир этган қирғинлар ҳақида ёзса-да, у арманларга қарши қаратилган қирғинларни турк ҳукумати томонидан „арманларни йўқ қилиш“га уриниш бўлган, деган хулосага келади[4].

Кейинги йилларида Алтıнай Туркия тарихи қўмитасида ишлаган ва 1924-йилдан 1927-йилгача унинг раиси сифатида фаолият юритган. 1932-йилда Алтıнай Биринчи тарих конференсиясида қатнашган. Алтıнай 1933-йилда Дорилфунундан бўшатилган. У 1937-йилда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-05 санасида архивланган) Аҳмед Рефик (Алтıнай) Ҳисториан анд Эдуcатор оф тҳе Ласт Период оф Оттоман анд Ҳисторй Эдуcатион
  2. ↑ „АҲМЕТ РЕФİК, Алтıнай“.
  3. ↑ Байрак, М. Орҳан. "Османлı тариҳи язарларı", Гениşлетилмиş 2. баскı (Туркиш), İстанбул: Миленюм Яйıнларı Турҳан Китабеви, 2002. ИСБН 9758455184. „1918 йıлıнда İстанбул Дарüлфüнûн Османлı Тариҳи öğретменлиğине, 1919 йıлıнда Тüркие Тариҳи Мüдеррислиğине атандı.“ 
  4. ↑ Дадриан, Ваҳакн Н.. Тҳе ҳисторй оф тҳе Армениан геноcиде : этҳниc cонфлиcт фром тҳе Балканс то Анатолиа то тҳе Cауcасус, 6тҳ рев., Неw Ёрк: Бергҳаҳн Боокс, 2004 — 384-бет. ИСБН 1-57181-666-6.