Ан Со-ҳеэ (1992-йил 27-июнда туғилган), Соҳи номи билан яхши танилган, жанубий кореялик актриса ва қўшиқчи. Қўшиқчи сифатида у Жанубий Кореянинг Wондер Гирлс қизлар гуруҳининг собиқ аъзоси сифатида танилган. Актриса сифатида эса Пусанга поезд (2016) филмидаги ижроси билан танилган.

Аҳн Со-ҳеэ
Таваллуди 1992-йил 27-июн (1992-06-27) (34 ёш)
Касби Актриса, қўшиқчи
Фаолият йиллари 2004-ҳозиргача

Фаолияти

2007-2013: Wондер Гирлс

2007-йилда у икки йиллик машғулотлардан сўнг ЖЙП Энтертаинмент компанияси томонидан бошқариладиган Wондер Гирлс гуруҳининг учинчи аъзоси сифатида намоён бўлган. Гуруҳ Иронй қўшиғи билан дебют қилган, унда Соҳи гуруҳда раққоса ва вокалчи сифатида иштирок этган. Гуруҳ дебютидан икки йил ўтмай „Телл Ме“, „Со Ҳот“ ва „Нободй“ хитлари билан тезда машҳурликка эришган. Оммавий ахборот воситаларида Аҳнга „миллатнинг кичик синглиси“ лақаби берилган[1].

Аннинг ЖЙПЕ ва Wондер Гирлсдаги фаолияти 2013-йил декабрида якунига етган, ўшанда унинг компания билан шартномаси тугаган эди ва у шартномани узайтирмасликка қарор қилган[2][3].

Актёрлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари

Аҳн 12 ёшида актёрлик дебютида 2004-йилда режиссор Ю Даэол томонидан суратга олинган Тҳе Сйнестҳесиа Фор Овертоне Cонструcтион қисқа метражли филмида кичик рол ижро этиб, кар қиз образини тасвирлаган[4].

2008-йил бошида Аҳн Леэ Ми-соок ва Ким Мин-ҳеэ билан бирга Квон Чил-ин режиссори бўлган Ҳеллcац романтик комедиясида катта экранда дебют қилган. Филм машҳур корейс комиксларидан мослаштирилган бўлиб, замонавий корейс аёлларининг севги ва ҳаётга бўлган қарашлари ҳақидадир[5].

2013-йилда Аҳн Ҳаппй! филмида биринчи бош ролни эгаллаган. Жунг Wоонг-ин билан бирга Росе Дай филмида гул дўконида ишлайдиган 20 ёшли қиз ҳақидаги драмада рол ижро этган[6][7].

2017-йилда Аҳн Леэ Бюнг-ҳун ва Гонг Ҳё-жин билан бирга Сингле Ридер триллерида рол ижро этган. Филмдаги у ўсмир образи учун мақтовга сазовор бўлган[8].

2022-йилда Ан Тҳиртй-Нине драмасида Ким Сеон-wоонинг синглиси сифатида пианиночи Ким Со-wон ролини ўйнаган[9].

Филмографияси

Филмларда

Йил Сарлавҳа Рол Изоҳлар
2004 Тҳе Сйнестҳесиа фор Овертоне Cонструcтион Кар қиз Қисқа метражли филм
2008 Ҳеллcац Ким Канг-аэ
2010 Тҳе Ласт Годфатҳер Қўшиқчи Камео
2013 Мр. Го Саҳна ўчирилган ва ДВД форматида чиқарилган
2015 Cъэст си бон Камео
2016 Траин то Бусан Жин-ҳеэ
2017 А Сингле Ридер Жи-на
Реал Чинатоwн тикув хонаси ишчиси Камео
2018 Ану анд Ҳюга Ану Қисқа метражли филм
2019 Мемориэс Сирли аёл Қисқа метражли филм

Бошловчилик

Йил Сарлавҳа Изоҳлар
2007-2008 Шоw! Мусиc Cоре 14-апрел, 2007-йил ва 10-ноябр, 2007-йилдан — 26-апрел, 2008-йилгача

Манбалар

  1. ↑ „국민여동생 '원더걸스'소희 애틋한 가족사 최초 공개“ (ко). Тҳе Чосун Илбо (17-март 2008-йил).
  2. ↑ „Соҳеэ то леаве Wондер Гирлс“. Тҳе Кореа Тимес (12-декабр 2013-йил).
  3. ↑ „Соҳеэ но лонгер а Wондер Гирл“. Тҳе Кореа Ҳералд (12-декабр 2013-йил).
  4. ↑ „안소희 :: 네이버 인물검색“.
  5. ↑ „'Ҳеллcац' Ис Чарминглй Офф-Туне“. Тҳе Кореа Тимес (17-январ 2008-йил).
  6. ↑ „Соҳеэ ландс фирст аcтинг роле ин драма“. Кореа ЖоонгАнг Даилй (5-июл 2013-йил).
  7. ↑ „Соҳеэ плайс флоwер шоп гирл ин неw драма“. Кореа ЖоонгАнг Даилй (16-август 2013-йил).
  8. ↑ „[ИНТЕРВИЭW 'Мй лонелй лифе ин УС ҳелпед ме портрай мй чараcтер'“]. Тҳе Кореа Тимес (27-феврал 2017-йил).
  9. ↑ „안소희 ʻ서른, 아홉’서 피아니스트로 출연‥손예진과 호흡[공식“] (ко). энтертаин.навер.cом. Қаралди: 15-январ 2022-йил.