Аҳнаф Ҳамадоний – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Ҳамадон шаҳрининг улуғ машойих­ларидан. Аҳнаф Ҳамадоний ҳақида “Рисолайи Қушайрия”да маълумот келтирилган. Жомий ва Навоий ўз тазкираларида ана шу маълумотни такрорлайдилар. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.