Аҳриман (форс тилидаги ўрта аср манбаларида Аҳриман, юнон адабиётларида Ареиманиос, Ариман) — зардушпгийликяа ёвуз кучлар, зул-мат ва ўлим бошлиғи, Ахурамазданинг душмани, инсон руҳиятидаги салбий ҳиссиётларнинг тимсоли. Авесто кито-569бининг „Гатлар“ қисмида А. номи уму-ман эслатилмайди: уларда ёвузлик руҳи ва яхшилик руҳи — тегишлича бадкорликлар ва одилликлар йўлларини тан-лаган эгизаклардир. „Клчик Авесто“да А. — ёвуз руҳларни бошлаб юради-ган „жаҳолат ҳокими“дир; у ҳар хил гуноҳлар, сеҳру жодулар қилади, ёмонлик тимсоли сифатида совуқлик ва қору музликни, ўлим, касаллик, кексалик, заҳарли ҳашаротларни юборади, би-ринчи инсон Говамардни ҳалок этади. Одатда у, Аҳурамаздага қарши ўз қўл остидаги иблисона кучлар — девлар ёр-дамида курашади. Унинг зўри билан дунё бир-бирига қарама-қарши 2 тараф — ях-шилик ва ёвузликлар тарафига бўлиниб қолади. А. Авестонинг „Динкарт“ ва „Зоцепрўм“ деган қисмларидаги ри-воятларда тилга олинади. Жумладан, „Динкарт“ 7-китобининг 2-фаслида ва „Зоцепрўм“нинг 12-фаслида нақл этилган. Унда чегаралар даҳсизлигини сақлаш учун яратилган ҳўкизни ўлдириш билан боғлиқ достон бор. А.нинг қилмиши барибир жазосиз қолмайди. Умуман А.нинг яхшилик ва ёруғликка қарши кураши абадий давом этади. Лекин А. Аҳурамаздани енгишга ожизлик қилади, чунки ҳар доим яхшилик ғолиб чиқади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил